nayzangul (nayzangul) wrote,
nayzangul
nayzangul

ТАБАССУМ БИЛАН ЯШАНГ!

Баъзида биргина табассум кўп йиллик билим ва тажриба ўрнини босиши, улкан муваффақиятлар учун кўприк вазифасини ўташи мумкин. Самимий, мамнун ва бахтиёр қиёфага эга одамлар атрофдагиларда яхши тассурот қолдириши психологияда ўз исботини топган. Мазкур руҳий “фокус” реклама роликларини тайёрлашда, маҳсулот ёки хизматларни сотишда ва умуман инсонлар ўртасидаги муносабатга асосланган ҳар қандай ишда ижобий натижанинг таъминланишига хизмат қилади. Тан олинг, қовоқлари солинган, аламзада, жахлдор кишилар орасида яхши кайфият ва табассумдан порлаб турган чеҳрани кўриш жуда ёқимли. Ахир ўзаро муомалада биз ўзимиз билмаган ҳолда атрофдагиларнинг кайфиятига мослашамиз. Бир одамдаги кайфият бошқа одамга кўз қарашлари ва руҳий муҳит орқали юқиши мумкин. Австрияда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, ишга ёмон кайфиятда келган ходим бутун жамоани қайғуга тушириб қўйиши учун 20 дақиқа кифоя қиларкан. Олимларнинг сўнгги изланишлари ёрдамида оптимистлар ва пессимистлар табиатига алоқадор бундан-да қизиқарироқ фактлар аниқланмоқда.

ОПТИМИСТЛАР КАСАЛ БЎЛМАЙДИ(МИ?)

АЈШдаги Дюк университети Тиббиёт маркази олимларининг кґп йиллик изланишларидан маълум бґлдики, оптимистлар келажакка умидсизлик билан іарайдиган одамларга нисбатан кґпроі умр кґришар экан.

ґтган асрнинг 60 йилларида Дюк университетида фаолият бошлаган 6958 нафар аёл ва эркак таідири мутахассислар назорати остига олинди. Характерни аниқловчи стандарт тестлар ёрдамида улардан 1630 нафари пессимист, 923 нафари оптимист, іолганлари эса µар икки тоифанинг бирортасига µам кирмайдиган «ґртадаги» кишилар эканлиги аниқланди.

40 йиллик тадіиіот натижасида µаётидан нолийдиган, доим норози кайфиятда юрадиганларнинг бу дунёни тарк этиш эµтимоли тажрибанинг іувнок иштирокчилариникига іараганда 42% юіорироі эканлиги маълум бўлди. Бу µолатга олимлар іуйидагича изоµ беради: пессимистларнинг умри, аввало саломатликда салбий акс этувчи депрессиялар туфайли іисіаради. Келажакдан яхшилик кутмайдиган одамлар юрак билан боғлиқ хасталиклардан жабр кґриши ҳам табиий, аслида. Оптимистлар эса ўз навбатида парµез ва жисмоний машіларга ваіт ажратиб, соІлом турмуш тарзига риоя іилишади, бу уларнинг ҳар доим тетик ва яхши кайфиятда бўлишини таъминлайди. Жисмоний ҳаракат, ўз навбатида бахт гормони – эндорфиннинг синтезлашиш жараёнини фаоллаштиради ва ҳаётдан қоншиқиш ҳиссини вужудга келтиради.

Пессимистлар ўзининг ҳаётга бўлган ёндашувини ўзгартириши мумкин. Буни чин кўнгилдан истасалар кифоя:

аҳамиятга эга бўлади. Шуни ёдда тутиш лозимки, саломатлик борасида кґп нарса шифокорларга эмас, балки инсоннинг ґзига боІлиі, - дея тадқиқотдан хулоса чиқаришди мутахассислар.

Яна бир іизиіарли факт — оптимистларнинг иммун тизими грипп вирусига іарши кґпроі µимоя іилувчи таначаларни ишлаб чиіарар экан. Мэдисондаги Висконсин Университети психоневрологлари Ричард Девидсон бошчилигида ўтказилган 520 киши иштирокидаги тажриба асосида шундай хулосага келишди. Јатнашчиларга грипп вакцинаси юборилди ва жараёнда олимларнинг бор диііати миянинг чап префронтал іобиІига іаратилди. Бу µудуднинг фаоллиги инсондаги ижобий µиссиётларни бошқариб туради. Кейинги 6 ой мобайнида тадқиқотчилар “беморлар” қонини текшириб, вакцинадан сўнг ҳимояловчи таначалар ҳосил бўлишини кузатишди. Аниқландики, доим яхши кайфиятда юрган инсонларда гриппга қарши иммунитетнинг юзага келиш жараёни анча фаол кечар экан.

УЗОҚ УМР КЎРИШ СИРЛАРИ

Шодон кайфият кґплаб касалликлар ва іаришнинг олдини олишга ёрдам беришини µеч ким инкор этмаса керак. Океанорти олимлари томонидан ґтказилган тажриба ушбу тахминнинг ҳақиқат эканлигини исботлади. Унда бир ярим мингга яіин одам иштирок этган бґлиб, олимлар турли ташқи омилларнинг тажриба иштирокчилари саломатлигига таъсирини ўрганишди. Кузатув натижалари ҳайратланарли эди: аниіланишича, пессимистлар жисмоний касалликлардан оптимистларга іараганда бир неча баробар кґпроі азият чекар экан. Бунга мутахассислар қуйидагича изоҳ топишди: аввало оптимистларнинг іийинчиликларга іарши курашиш іобилияти кучли ва улар µаётий муаммоларга µал іилиш мумкин бґлган ваітинчалик нохуш вазият сифатида іарайди. Қолаверса, “ойнинг ёруғ 15 кунлигида яшайдиганлар” келажак учун аниі режалар тузишади, жуда мураккаб масалаларга фавқулодда одил ечимлар топиш ҳам уларга хос. Ишсизлик, моддий іийинчиликлар, сурункали хасталиклар ва шу каби бошқа муаммоларни босиқлик ва хуш кайфият билан енгиш іобилияти оптимистларнинг келгусидаги муваффақиятлари учун асос бўлади. Бунга зид равишда пессимистлар ҳаётнинг бахтиёр онларини іисіа муддатли µолат деб ўйлаши уларнинг энг катта ва жиддий муаммоси экан.

Жон Гопкинс Университети іошидаги Саломатлик Марказида ґтказилган яна бир тадіиіотда 30—59 ёш оралиІидаги юрак касалликларига ирсий мойиллиги бґлган 600га яіин одам иштирок этди. Синалаётганларнинг тахминан ярми оптимист, іолганлари ўзи ва атрофдагиларга норози кґз билан іарайдиганлар эди. Кузатув 5—12 йил давомида олиб борилиб, ушбу муддат оралиІида 600 кишидан 70 нафари стенокардияга чалинди ёки инфарктни бошдан кечирди. Қизиғи, беморлар орасида пессимистлар сони оптимистларникига іараганда икки баробар кґп эди. Илмий тажриба раµбари Диана Беккер бундан іуйидагича хулоса чиіарди: «Ґаётга ижобий ёндашадиган одамларда стресс гормонлари (биринчи навбатда кортизол) анча кам ишлаб чиіарилади ва бу уларнинг касалликлардан µимояланишига ёрдам беради.

Аммо одамнинг іувноі ёки тушкун бґлишига унинг темпераменти, табиати, яшаб турган муµити ҳам таъср этмасдан қолмайди. Инсонларни µаётга яхши кґз билан іарашга чаіириш мумкин албатта, бироі, табиатни ґзгартириш осон эмас.

Британиялик психолог Гаролд Снайкер (Оусфорд университети)нинг таъкидлашича, ёмон кайфият, ғам-андуҳга ботишдан хавфлироғи йўқ. Шу туфайли руҳшунослар, одатда жаµл, алам ёки изтиробни ичга ютишни тавсия қилишмайди. Уларнинг маслаҳатига кўра, муаммолар µаіида очиі-ойдин гапириш, µиссиётларини яширмаслик лозим. ТґІри, баъзан одоб-ахлоі іоидалари, анъаналар туфайли бунинг иложи бґлмай қолиши мумкин. Шундай вазиятларда муаммоларни яіин кишилар билан баµам кґриш ва муµокама іилиш яхши натижа беради.

Йельс университетининг бир гуруҳ ходимлари томонидан ўтказилган тажрибада ҳаётидан нолийдиган одамлар мавжуд шароитни яхшилашга интилмаслиги ва шифокорлар тавсияларига амал қилмаслиги маълум бўлди. Тадқиқот раҳбари Бекки Левининг айтишича, оптимистларга хос меъёрдаги артериал босим ва тана оғирлиги, жисмоний фаоллик ҳамда зарарли одатларнинг йўқлиги (чекиш ва алкоголь истеъмоли) умр давомийлигини ўртача 4 йилга узайтирар экан!

ОМАДИ “ЧОПГАН”ЛАР

Албатта, оптимист бўлиш, яхшилик учун куришиш осон эмас. Шу сабабдан, баъзилар тақдирга тан бериш ва ўз хатоларида бировларни айблашни афзал кўришади. Оптимистлар келажакнинг порлоқ бўлишига ишонишмайди, балки уни порлоқ қилиш учун ўзлари ҳаракат қилишади ва кўп ҳолларда уларга омад кулиб боқади.

Яқинда Дюк Университети Бизнес мактаби (Duke University’s Fuqua School of Business) мутахассислари томонидан ўтазилган тадқиқот қувноқ одамлар фақат шахсий ҳаёт ёки муносабатларда эмас, балки иш ва бизнесда ҳам омадли эканлигини исботлади. Пессимистлар ва оптимистлар ўртасига қора чизиқ тортиш учун кўп вақт талаб этилмади: мутахассислар 30 ёш атрофидаги эркаклардан иборат аудиторияга “Сиз яна неча йил умр кўрасиз?” деган савол билан мурожаат қилди. Ўз жавобида 20 йилдан камроқ муддатни кўрсатганлар пессимистларга, 20 йилдан кўпроғини кўрсатганлар эса табиий равишда оптимистлар гуруҳига мансуб деб топилди. Инсоннинг ўртача умр кўриш ёшидан 20 фоиз юқорироқ кўрсаткични белгилаган 5 фоиз иштирокчи “ўта оптимист” дея баҳоланиб, бизнес соҳасидаги энг омади чопганларни айнан мана шу 5 фоиз тоифасидаги одамлар ташкил этади, дея ҳабар беради Utro.ru манбаси.

Пессимист бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келади. Ўз устида ишламаслик, ҳаётни яхшилаш учун ҳаракат қилмаслик ва “мени ҳеч км тушунмайди, атрофдагиларнинг ҳаммаси менга қарши” деб ўйлашдан осони йўқ. Аммо оптимистларнинг ҳам ўзига яраша “муаммолари” бор экан.

Севимли футбол жамоаси кетма-кет 10та матчда мағлубиятга учраган бўлишига қарамасдан, ғалабага ишонишдан тўхтамайдиган хушчақчақ одам – ўрганишга арзийдиган феномен. Худди шу масала Лондоннинг Университет колледжи (Wellcome Trust Centre for Neuroimaging at UCL) тадқиқотчилари эътиборини тортди ва бу профессор Рэй Доланни тажриба ўтказишга ундади. Натижа шу бўлдики, ҳаётга оптимистик руҳда ёндашувчи одамлар мияси салбий ахборотни нисбатан суст қабул қилар экан. Жараёнда 19 нафар кўнгиллининг мияси магнит томографияси ёрдамида кузатиб борилди. Оптимистлар ўзларига тааллуқли ахборотнинг фақат ижобийсини қабул қилиб, салбий ахборотни инстинктив равишда инкор этиши маълум бўлди, деб ёзади “Нэйче Нюросайнс” (“Nature Neuroscience”) журнали. Бу ҳолатнинг салбий томони шундаки, воқеа-ҳодисаларни фақат ижобий нуқтай назардан баҳолаш, бир томонлама ёндашув кутилмаган муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. 

“БАХТЛИ БЎЛАМИЗ!”

Сайёрамиз тарихи жумбоқларга бой ва бир вақтнинг ўзида қўрқинчли. XVII асрда миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуритган вабо, мисли кўрилмаган қонли урушлар... Глобал исиш, молиявий инқироз ва аллақандай кометалар билан тўқнашувни ҳисобга оладиган бўлсак, келажак башоратлари ҳам биз кутгандек қувонарли даражада эмас. Аммо шунга қарамасдан, дунё аҳолисининг тахминан 80 фоизини айнан оптимистлар ташкил қилар экан. Бу Канзас Университети (АҚШ) ва Гэллап (Gallup) корпорациясининг ҳамкорликдаги тажрибаси ёрдамида аниқланди. Океанортилик мутахассисларнинг таъкидлашича, оптимизм чегара билмайди, жаҳоннинг қайси бурчагида яшашидан қатъи назар, одам қувноқ ва бахтиёр ҳаёт кечириши мумкин. Тадқиқотда Ер шарининг 140 мамлакатида истиқомат қилувчи катта ёшдаги аҳоли фикрларидан иборат маълумотлар жамланган. Сўровнома натижаларига кўра, дунё аҳолисининг 89 фоизи “яқин беш йил ичида ҳаёт яхши томонга ўзгаради”, 95 фоизи эса “келажакда фақат қувончли воқеалар юз беради”, деган фикрда. Тадқиқот муаллифларидан бири Мэтью Галлахернинг таъкидлашича, бундай натижа бахт ва фаровон ҳаёт сари интилиш ҳамда фақат яхшиликка умид қилиш инсониятга хос табиий эҳтиёж эканлигини амалда яна бир бор исботлайди.  

ҲАЁТ БИЗНИ ЭМАС, БИЗ ҲАЁТНИ БОШҚАРАЙЛИК

Қизиқ, дунёнинг қайси мамлакатида хушчақчақ одамлар сони нисбатан кўпроқ? Ҳисоб-китобларларга қараганда, бу Ирландия, Бразилия, Дания ва  Янги Зеландия экан, пессимистлар эса кўпроқ Зимбабве, Миср, Гаити ва Болгарияда учраши маълум бўлди (Raut.Ru манбаси). Олимларнинг фикрича, ёш ва оилавий даромад сингари демографик омиллар кишиларнинг идивидиуал характер хусусиятларига таъсир этмайди ва ҳаётга бўлган ёндашув фақат руҳий хусусиятларга боғлиқ. Худди шунга ўхшаш фикрни америкалик руҳшунос Дейл Карнеги ҳам билдирган эди: “Инсон зоти борки, бахт излаб яшайди ва уни топишнинг биргина йўли бор: бунинг учун сиз ўз фикрларингизни бошқара олишингиз керак. Бахтли бўлиш ёки бўлмасликни ташқи омиллар эмас, ўзингиз ҳал қиласиз”. Ҳаёт аслида ўй-фикрларимиз маҳсули. Аждодларимиз ўзини бошқара олган одамдан кўра кучлироқ жонзот йўқлигини бот-бот такрорлагани бежиз эмас, албатта. Одамларнинг атрофдагилар, содир бўлаётган воқеаларга нисбатан муносабати ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу сабабдан, “ҳаётда нимаики содир бўлса, яхшиликка” (лот. optimus — энг яхши), деган ақида сизни ҳеч қачон тарк этмасин! 

Висола ЈАРШИБОЕВА,

Ma’rifat” мухбири

Subscribe

  • Post a new comment

    Error

    Anonymous comments are disabled in this journal

    default userpic

    Your IP address will be recorded 

  • 1 comment