nayzangul (nayzangul) wrote,
nayzangul
nayzangul

  • Mood:

Оммавий маданият:

ЭРКИНЛИКМИ, ЧЕКЛОВ?

“Оммавий маданият” ниқоби остидаги сохта ғоялар инсоният ҳаётини издан чиқаришга, уни оиласидан, мақсад ва интилишларидан, ўзлигидан айришига қаратилгани ҳеч ким учун сир эмас. Аммо доим огоҳ бўлмаганлар бу тузоқнинг домига тушиб қолганини кеч англайди. Яқинда Норвегияда содир бўлган даҳшатли қўпрувчилик замирида ҳам “оммавий маданият”нинг бузғунчи ғоялари ётганига шубҳа йўқ.

Ослодаги портлаш ва Утойя оролидаги отишма оқибатида жами 76 нафар киши ҳаётдан кўз юмди, 90га яқин одам жароҳатланди. Олиб борилган терговлар натижасида ушбу кґнгилсиз µодисанинг бошида норвегиялик Андерс Брейвик тургани маълум бґлди. Чуқурроқ мулоҳаза юритсак, Брейвикка тинчлик бермаган чексиз нафратнинг асл сабабларини тушуниш қийин бўлмайди. Чунки террорчининг отаси, 76 ёшли собиі дипломат Йенс Брейвикнинг оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсидан сґнг, масала анча ойдинлашган эди. Буни қарангки, ўғли содир этган даҳшатли жиноят µаіида интернет оріали хабар топган ота ўз жигарбандини кўрмаганига нақ 15 йилдан ошибди! Мана сизга ғарбона ҳаёт фалсафаси. Ўз ҳолига ташлаб қўйилган, ота меҳридан мосуво фарзанд бутун бир миллат, мамлакат бошига кулфат солди, адолатсиз таідир µукми унинг іалбида норозилик, аламзадалик туйІуларини ґт олдиргани, отасининг ґчини бутун инсониятдан олишга ундагани муболаға эмас. Ғарбни ич-ичидан емириб бораётган маънавий таназзулнинг вужудга келиши ҳамда тґлаіонли оила тушунчасининг йґіолишида оммавий маданият тарбиясини олган масъулиятсиз ота-оналарнинг айби етарли. 

МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАР “КУШАНДАСИ”

Телеэкранларимизни эгаллаб олган беъмани реклама роликларию яримяланғоч хонандалар, фаст-фуд ва йиртиқ-ямоқ жинси шимлар ҳали оммавий маданият дегани эмас, булар улкан ва қудратли “машина”нинг кичик эҳтиёт қисмлари, глобал миқёсдаги ҳаракатнинг энг беозор(!) кўринишлари холос. У бизнинг руҳимизда, нутқимиз ва фикрлаш тарзимизда, эгнимиздаги кийимлар ва фарзандларимиз тарбиясида, одамларга бўлган муносабатимизда ўз аксини топмоқда, негаки ўзимиз бунга имкон яратиб беряпмиз. Шу ўринда бизни ҳар қадамда таъқиб этаётган оммавий маданият туфайли нафақат миллий маданиятимиз, балки умуминсоний қадриятлар, меҳр-оқибат, виждон, ор-номус каби юксак ахлоқий тушунчалардан ҳам йироқлашиб бораётганимизни тан олишга тўғри келади. Бугун камдан-кам ҳоллардагина ўзаро маданият, адабиёт ёки илм-фан соҳасидаги сўнгги ютуқлар ҳақида суҳбатлашаётган одамларни учратамиз. Оммавий ахборот воситалари, кинематограф ва рекламалардаги тинимсиз тарІибот оқибатида кишилар «замонавийлик» талвасасига тушиб қолишган. Соҳа мутахассисларининг айтишича, бугунга келиб, жаҳон ахборот майдонининг 90 фоизини эгаллаб олган “оммавий маданият”нинг асосий тарқатувчиси назоратдан деярли ҳоли бўлган тизгинсиз интернет тармоғи ҳисобланади.

Ижтимоий тармоқлар, янгиликлар, сериаллар, ток-шоулар, тинимсиз қўнғироқлар ва эсэмэс хабарлари, компьютер ўйинлари ҳамда интернетдаги чексиз ахборот туфайли сґнгги ґнйиллик ичида оммавий маданиятнинг яна бир ўзига хос тури – экран маданияти вужудга келди. У компьютер ва видеотехника уйІунлиги асосида шаклланган бґлиб, видеотелефонлар, электрон банклар ҳамда Интернет деярли µамма зарурий ахборотни компьютер экранларида кґрсатиш, шахсий “электрон ҳисоблагич”ларни іудратли мулоіот воситасига айлантириш имконини беради. Оіибатда, бевосита мулоіот µамда китоблар мутолааси иккинчи, учинчи ҳатто тўртинчи даражага тушиб іолиши ҳеч гапмас. Негаки монитор ґзгача фикрлаш тарзини юзага келтиради, бу ердаги мулоіот тезкорлик, іисіалик ва µозиржавобликни талаб этади.

ТЕЛЕВИЗОРДАН “ТАРБИЯ” ОЛГАН АВЛОД

Кичик ёшдаги болалар кимдан ўрнак олаётгани, уларнинг идеаллари ким эканлиги билан қизиқиб кўрганмисиз? Таассуфки, бугун бу идеаллар - ота-она эмас, деган фикрга бормоқдамиз. Чунки болалар µаіиіий µаётдан бутунлай фарқ іилувчи, ўзига хос телевизион “ҳаёт” таъсирида улғаймоқда, улар севиб томоша қиладиган фильм ва мультфильм іаµрамонлари, эстрада юлдузлари, кўрсатув бошловчилари на ташқи кўриниши ва на табиати билан ота-оналарни эслатади. Сўзларим исботсиз бўлмаслиги учун бир воқеани келтириб ўтаман:

4-5 ёшлар атрофидаги болакай бувисининг гапига кирмасдан хархаша қилар, бувиси эса “Агар айтганимни қилмасанг, сени ҳув анави милиционерга бериб юбораман”, дея қўрқитарди.

-Мен милиционердан қўрқмайман. Ҳозир “человек-паук”ни(бола фильмни рус тилида томоша қилган кўринади) чақирсам, милиционерни адабини беради. “Человек-паук” ҳеч кимдан қўрқмайди. У сизданам, дадамданам, ойимданам кучли. Бир урса, йиқилиб тушасиз!

Ақлини энди таний бошлаган гўдак зўравонлик билан ҳар қандай муаммони ҳал қилиш мумкин деган фикрда, “бир урса...” гўёки ҳамма нарса ўз ўрнига тушади. Улғайганидан кейин бу фикр уни тарк этишига кафолат борми?!

Фильм қаҳрамонлари сифатида аксарият ҳолларда агрессив, тажовузкор, исталган вақтда душманининг пешонасидан “дарча” очиб қўйишга тайёр образлар танланади. Р.Барт, Э.Бентли, Н.Кондратова сингари ґнлаб таниқли психиатрлар тажрибасидан аён бґлмоідаки, ваµшийлик, зґравонлик ва умуман инсонларга хос иллатларни экранга олиб чиіиш одамни жазавага тушириш ва аламзадаликни іґзІатишга хизмат іилади. Телеэкран орқали намойиш этилаётган қотиллик саҳналари ҳаётдан олинмайди, аксинча ана шу қотилликларни кўриб вояга етаётган болалар кейинчалик фильм воқеаларини реалликка айлантиради. Мазкур факт психологиянинг етакчи мутахассислари томонидан исботланган.

Оммавий маданият “бозор”и харидоргирлигини ошириш учун «болаларга истаган нарсани берамиз» шиори остида асосий эътибор болалар маµсулотларини ишлаб чиіаришга іаратилди. Оқибатда, баъзи давлатлар (хусусан АҚШда) «номаълум авлод» яъни медиатехологиялар билан чамбарчас боІлиі µолда µаёт кечирадиган америкалик болалар авлоди вужудга келди. 1960 йилдан кейин таваллуд топган мазкур авлод адиб Дуг Коупленднинг «Икс авлоди» романи шарафига шундай ном олган. Бефаµмлик, лоіайдлик, очкґзлик ва сержахлликда айбланувчи мазкур авлод вакиллари оддий базмда µам фотоаппарат ва видеокамерадан айрилишни истамайди, бґлаётган µар бир воіеани видеокассетага муµрлашга µаракат іилади. Улар кўпроқ концертни томоша қилишдан эмас, уни тасмага ёзиб олишдан роҳатланадилар. Бу болаларнинг фикрича, ҳаёт фақат экранда акс этсагина мавжуд! Ўрни келганда бир маълумот: сўнгги тергов натижаларидан маълум бўлишича, Норвегиядаги даҳшатли воқеаларга сабабчи Андерс Брейвик ҳам ўзжиноятини совуққонлик билан видеотасвирга тушириб борган экан...

МУСИҚИЙ “ЦУНАМИ” ҲАМЛАСИ

Ҳаіиіатни уйдирма, мураккабликни одмилик, шахсий тушунчаларни оммавийлик билан алмаштириш орқали оммавий маданият жамиятни йґлдан оздиради. Аввалига шунчаки кўнгилхушлик, хордиқ чиқариш учун мурожаат қилинган ушбу “маданият” тури ҳозирда одамларнинг асосий машғулотига айланиб қолди ва энг катта фожеа шунда. Аслида биз “оммавий маданият” дея атаётганимиз оммавий маданият эмас, шу номни ўзига ниқоб қилиб, одамлар хайрихоҳлигини қозонаётган, моддий ва маънавий кўринишга эга бўлган аллақандай ҳаракат, онгдаги ўзгаришлар билан боғлиқ жараёндир. Ғарбда у “поп-маданият” номи билан машҳур. Оммавий маданиятнинг кґнгилхушлик санъати, «чарчоііа іарши» санъат, кич(немисча «пала-партиш» сґзидан олинган) µамда чала маданият каби номлар билан аталиши бежиз эмас.

Биз мусиіа ва кґнгилхушликка фаіат ижобий µодиса сифатида іарашга ґрганиб іолганмиз. Аслида эса мусиқанинг беозор кўринган садолари остида онгимизни заµарловчи Іоялар яширинган бўлиши мумкин. Қачонлардир маънавий хордиі чиіаришнинг энг яхши воситаси ҳисобланган мусиқа ҳозирга келиб психологик іурол вазифасини бажаряпти. У µаіли равишда «мусиіий наркотик» деб юритилади. Яна ўша “технологиялар” (“наушниклар”) туфайли мусиіани исталган жойда ва исталган ҳолатда тинглаш имконияти бор. Кир ювиш, овіатланиш, дарсларни тайёрлаш(!) каби юмушларни мусиіа садолари остида бажаришга одатланиб іолган инсонлар кўпчиликни ташкил қилади.

Оммавий маданиятнинг арзон бозори — Интернетдан исталган маълумот, мусиіа ва ахборотни топиш имконияти мавжуд. Кґплаб сайтлар қўшиқларни сотиш эвазига даромад олишади. Шифокорларнинг огоµлантиришича, 15 минутдан ортиі давом этувчи қўпол ритмли мусиіа тобеликни юзага келтириши мумкин экан.

“Мусиіий наркотик” намуналари истеъмол бозорига чиқарилгани µаіидаги хабар мусаффо осмонда чақнаган чаімоі сингари фавқулодда ва ҳайратланарли эди. Жамият бундай улкан мусиіали «цунами»га тайёр эмасди. Улар ґзини мусиіадан іандай µимоялашни билмас ва бунинг иложи µам йґі эди. Ҳеч бир замонда дунёда бу іадар кўп миідорда мусиіа ишлаб чиіарилмаган, XXI асрни мусиіа саноатининг чўққига етган палласи, деб атасак ҳам муболаға бўлмас. Рок, поп, жаз, реп, ар-энд-би ва µоказо турдаги мусиіалар радио ва телеэфирларда, концерт заллари ва стадионларда(улар 150 минггача томошабинни сиІдириши мумкин) оломонни “ноғораси”га ўйнатиб, уни бошқараётгани, ўзига хос “муте раққослар” маданиятини шакллантираётгани ёлғон эмас, албатта! Қолаверса, қґшиілар орқали онгга ёт маданият, урф-одат ва анъаналарни сингдириш жуда осон. Афсуски, глобал миіёсдаги мусиіий «беъманилашув»нинг олдини олиш очиқ ахборот шароитида мураккаб масаладир.

ЭРКИНЛИК ЧЕГАРАСИ ҚАЕРДА?

Океанорти Телевидение ва оммавий маданиятни тадіиі іилиш маркази раµбари Роберт Томпсоннинг фикрича, Ғарб оммавий маданиятига ғарбликларнинг ґзи µам салбий муносабатда. Улар бу маданиятни µаддан ташіари ахлоісиз, фисі-фужурга тґла, ахмоіона ва зґравонликка ундовчи деб µисоблайди. Шу боис АҚШнинг ўзида µам поп-маданиятга іарши аёвсиз кураш кетмоіда.

Ґарбда поп-маданиятнинг “қучоқ очиб” кутиб олиниши аҳолининг ҳаётий қарашлари ва мингйиллик анъаналаридан келиб чиқади, уларнинг ахлоқий мезонлари шарқникидан фарқ қилиши табиий. Руҳ тарбияси ҳамда ички олам гўзаллиги борасидаги шарқона қарашлар ўз навбатида шарқона демократия – чегаралардан чиқмаган ҳолда эркин бўлиш тамойилини вужудга келтирган. Масалан, бир жинсли никоҳга расман рухсат берилишини Европа эркинлик тантанаси сифатида баҳоласа, Шарқда бу тубанлик, кечириб бўлмас гуноҳ саналади.

Оломон маданияти кеча ё бугун пайдо блгани йўқ, у демократия ҳамда технологик тараққиёт имкониятлари билан уйғунлашиб, ўзининг таъсир кучи ва доирасини кенгайтирмоқда холос.

Бутундунё социологлари уюшмасининг XX асрда инсоният тарихидаги энг катта аудитория шаклланди. Масалан, АҚШда ўша пайтда барча фуіаролар бир хил пайтда деярли бир хил кґрсатувларни кґрарди. Сґнгги 20 йил ичида бу аудитория іисмларга ажрала бошланди. Тасаввур қилинг, она сериал томоша іилаётган пайтда оила бошлиІи дўстлар даврасида футбол кўради, фарзандлардан бири компьютерда жангри фильм томоша іилса, бошіаси телефонда мусиіа эшитади. Кґриб турганингиздек, бир хонадонда истіомат іилувчи одамлар бир ваітнинг ґзида турли машµулотлар билан шуІулланиши ва турли кайфиятда маданиятнинг турли кґринишлари билан банд бґлиши мумкин. Бу ўз навбатида оила аъзолари ўртасида тушунмовчиликни ёки ўз қобиғига ўралиб, бошқалар ҳаётига қўл силташ каби ҳолатларни вужудга келтириши аниқ.

«Знак» журнали бош муµаррири Лукаш Тишнер іуйидагича фикр билдирган: биз шахснинг маданий ґзлигини камситувчи оммавий маданият маµсулотларини истеъмол іилишга маµкум эмасмиз. Агар хоҳласак, телевизорни ґчириб іґйишимиз, интернет тармоІига умуман уланмаслигимиз, сариі матбуотни харид іилмаслигимиз мумкин. Аммо худди шу нарсаларга бґлган эµтиёж бизнинг руµимизга сингдирилган, оммавий маданиятдан бутунлай воз кечиш иложсиз. Биз танлаш µуіуіидан деярли маҳруммиз. Жамиятни замон билан µамнафас бґлиш тенденцияси бошіаради. Биз бошіалардан кам бґлмаслик учун мобил телефондан фойдаланишимиз, телевизорда шоу дастурларини томоша іилишимиз, µамма каби кийинишимиз керак. Бироі оммавий маданият жуда ґзгарувчан ва фавіулодда бир µолатки, унинг ортидан іувганлар боши берк кґчага кириб іолиши турган гап.

Оммавий маданият инсонга худди эркин танлов ҳуқуқини бергандек бґлади, аммо аслида уни танловдан маµрум іилади. Замонамизнинг таниқли маданиятшуносларидан бири Б. Розенберг айтганидек, «Шубµа йґіки, оммавий маданият шахсни эркинликдан маҳрум қилади».  

ҲАЁТ ЎЙИН ЭМАС!

Норвегиядаги бир нечта савдо пештахталаридан ґзида зґравонлик элементларини саіловчи компьютер ґйинлари олиб ташланди, дея хабар беради Lenta.ru манбаси. Террорчи Андерс Брейвикнинг кундалигида ёзилишича, ґз режасини амалга ошириш учун у бир йил давомида шундай ґйинлардан бирини ґйнаб, мерганлик маµоратини оширган экан. Gameranx.com портали хабарларига кўра, террорчиликни келтириб чиқариш хавфи бґлган 51 номдаги ґйинни мамлакат дґконларида сотиш қатъиян ман қилинди. Бу каби хавфли ґйинлар орасида “World of warcraft” “Call of duty 4: Modern Warfare” ґйинлари µам бґлиб, Брейвик уларни ґзининг севимли ґйинлари іаторида іайд этган. Чиндан µам компьютер ґйинларига мукасидан кетиш оіибатида инсон реалликни унутиб, бутун борлиіни компьютер графикаси кґринишида тасаввур эта бошлаши сир эмас.

Ґаётга енгил-елпи іараш, инсонлар µаётини компьютер ґйинларидаги персонажларникига тенг кґриш оіибатида бу каби кґнгилсизликлар іайта-іайта такрорланмайди, деб ким ишонч билан айта олади? Айниқса, гап юзлаб бегуноҳ инсонларнинг умри ҳақида кетаётган бир пайтда. Бефарқлик ва лоқайдлик баъзан жуда аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин, Норвегиядаги хунрезлик бунга яққол мисол. Оммавий маданият аталмиш бало ўзининг навбатдаги қинғир ишини бошламасдан аввал, унга қарши курашиш йўлларини излашимиз, топишимиз, ҳаётга татбиқ қилишимиз керак. Бунинг учун брейвикларнинг “қаҳрамонлик” кўрсатишини кутиш шарт эмас!

Висола ҚАРШИБОЕВА

 
Tags: erkinlik, madaniyat, ommaviy madaniyat
Subscribe

  • Post a new comment

    Error

    Anonymous comments are disabled in this journal

    default userpic

    Your IP address will be recorded 

  • 0 comments