biglove

nayzangul


Trying to be somebody or something


WWW.UZ: МИЛЛИЙ САЙТЛАР ахборотга бґлган эµтиёжингизни іондиради
biglove
nayzangul

Ахоли ґртасида ахборотга бґлган эµтиёж кун сайин ортиб бораётган бир пайтда миллий ижтимоий тармоілар ва веб-сайтларни ташкил іилиш µамда   аудиториясини кенгайтириш муµим масалалардан бирига айланди. Масаланинг аµамиятли жиµати шукндаки, маµаллий сайтлардаги маълумотлардан ахборот олиш эµтиёжини іондира олмаган фойдаланувчи турли манфаатларга хизмат іилувчи бошіа манбаларга мурожаат іилиши табиий. Бу эса, ґз навбатида, турли нохушликларни келтириб чиіаради, яъни маµаллий сайт µамда тармоіларга нисбатан ишончсизлик ва нотґІри ахборотни таріатаётган хорижий сайтларга ишониб шошиб іолиш. Буларни эътиборга олган µолда мамлакатимиз аµолисини ґз ваітида сифатли µамда ишончли ахборот билан таъминлайдиган, шу билан бирга, миллий менталитетимизга хос кґнгилочар вазифаларни µам бажарувчи бир нечта интернет-нашр ва сайтлар ташкил іилинди.

Фаолияти асосан ахборот етказишга йґналтирилган kun.uz электрон манбаси  µам бугунги кунда фаол фойдаланувчиларига эга. Сайт іисіа ваіт ичида аудитория ишончини іозониш учун самарали иш олиб борди. Kun.uz. тармоІи фаолияти билан іизиііанимизда сайт раµбари Мухрим Аъзамхґжаев  іуйидагиларни баён іилди: 

Сайт 2011 йилнинг охирида ташкил этилган, лекин унинг фаолияти µаіида кенг жамоатчиликка 2012 йилнинг январида маълумот берилган. Шу йилнинг апрель ойида эса ¤збекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг тегишли гувоµномасини олди. Сайтни ташкил іилишимиздан маісад ґзбек тилида сґзлашувчи интернет-фойдаланувчиларга юртимиз ва жаµонда юз бераётган хабарларни имкон іадар тез, холис етказиб бериш, бундан ташіари, турли манбалар томонидан таріатилаётган нотґІри, нохолис маълумотларга іарши курашдан иборат. Сайтдан бир кунда ґртача 1,5-2 минг киши фойдаланади. Энг юіори кґрсаткич 2,5 мингтага етган. ТґІри, бу кґрсаткич биз кутгандан анча кам, лекин сайт ходимлари тезкор суръатда аудиторияни кенгайтириш йґлида мунтазам фаолият олиб боришмоіда. Бунинг учун биринчи галда бир нуітада «іотиб» іолмай, аудитория ишончини іозониш учун µаракат іиляпмиз.

Сайтдаги маълумотлар µар куни янгиланиб, энг камида 5-6та хабар жойлаштирилади.

Ташкилотчилар оддий хабарлар билан ґіувчиларнинг маълум доирасини йиІиб олганидан сґнг маіолалар, яна маълум бир даражага етганда эса янги лойиµаларни ишга туширишни маісад іилган. Сайтнинг бошіа интернет-нашрларидан устунлигини таъминлайдиган асосий омил µам ана шу бґлиши кутилмоіда. Сайт маъмурияти файдаланувчиларни янада кґпроі жалб іилиш маісадида турли мавзуларга баІишланган махсус лойиµаларни ишга туширишни маісад іилган. Бу маµсус лойиµалар энциклопедик-маълумотнома шаклида таідим этилиб, у µам  фойдаланувчилар учун іизиіарли бґлиши шубµасиз.

Gazeta.uz глобал тармоіда самарали ижод іилиб келаётган мамлакатимиздаги интернет-нашрларидан яна биридир. Шу ґринда бир жиµатга эътибор іаратиш лозим. Ахборот технологиялари соµасининг етакчи мутахассислари таъкидлашича,  фойдаланувчи іайси сайтга мурожаат іилмасин,  унинг дизайни 12 сония ичида эътиборни торта олмаса, бошіасига ґтиб кетиши исботланган факт. Gazeta.uz маъмурияти шуни эътиборга олиб, ґзига хос дизайнни ишлаб чиіишга ва уни замон µамда аудитория талабларига мос равишда янгилаб туришга интилади. Эътиборлиси, фойдаланувчи талаби ва іизиіишига іараб сайтнинг бир нечта дизайнидан мосини танлаб, асосий кґриниш сифатида ґрнатиб іґйиши мумкин.

Ушбу сайт 2008 йил 11 августда ґз фаолиятини бошлаган. Агар сизда бирор-бир теша тегмаган янгилик бґлса-ю, уни бошіалар билан баµам кґрмоічи бґлсангиз бу истагингизни Gazeta.uz. оріали амалга оширишингиз мумкин. Бунинг учун сайтдаги «Янгилик іґшиш» буйруІини босиб, сґралган маълумотларни киритасиз ва бир неча сонияда хабарингиз сайтга юкланади. Бу хизмат нафаіат янгилик балки, фото, видео файллар юклаш имконини µам беради. 

Бундан ташіари, сайтдаги «Иітисодиёт», «Сиёсат», «Жамият», «Технологиялар», «Маданият», «Спорт» каби бґлимлари оріали маµаллий ва хорижий янгиликлардан хабардор бґлишингиз мумкин. Кґплаб фойдаланувчиларнинг талабларини эътиборга олган µолда сайт асосан материалларни ґзбек тилида таідим этади. 

Бугун ижтимоий тармоілар µам µаётимизнинг кґнгилочар іисмини тґлдираётгани кґпчиликка маълум. Интернет мутахассислари берган маълумотларга іараганда, офисда ишлайдиган ишчи бир соатда 30-40 маротаба почтасини текширар, бир кунда 500 000 киши «Twitter» ижтимой тармоІидан фойдаланар, µар ойда бир киши 700 миллиард даіиіа ваітини «Facebook» сайтида ґтказар экан. Уларнинг маълум іисмини ґзбек фойдаланувчилари аудиторияси ташкил этаётгани µам бор гап. Шу боис мамлакатимиз мутахассислари аккаунт(фойдаланувчининг электрон саµифаси)ни хорижий сайтлар эмас, ґз анъана ва іадриятларимизни тарІиб іилувчи миллий сайтлармизга жалб этиш улар онгини бунёдкор Іоялар билан ривожлантиришга хизмат іилади, дея таъкидлашмоіда.

Сурайё СИРОЖИДДИНОВА,

«Ma’rifat» мухбири

Биохатолар. Касалликларни ўйлаб топиш кимга керак?
nayzangul
 

 Кўпмиллионли аҳолига эга шаҳарлар аҳолиси ҳар қадамда кўринмас хавф – вирус ва бактерияларга дуч келади. Эшик тутқичлари, жамоат транспорти, ариқ ва зовурлардаги чиқиндилар, умумий овқатланиш жойлари ва... пул воситасида зарарли микроблар бир жойдан бошқа жойга кўчиб ўтиши, беҳисоб касалликлар сабабчисига айланиши мумкин.

Маълумки, одам организмида умумий оғирлиги тахминан 2 килограммдан иборат 500 турдаги бактерия яшайди. Улар инсон танасидаги муҳим жараёнлар, жумладан, иммун тизими фаоллиги, ташқи таъсирларга қарши кураш, овқат ҳазм қилиш кабилар учун жавобгар саналади. Аммо ҳар яхшининг бир ёмони, деганларидек, микроблар орасида саломатликка жиддий зарар етказувчилари ҳам оз эмас. Шу кунгача аниқланган одам касалликларининг тахминан 70 фоизи инфекциялар натижасида юзага келади, зарарли вируслар туфайли сайёрада ҳар йили 500 миллиондан ортиқ одам вафот этади. Шу боисдан, Бутунжаон соғлиқни сақлаш ташкилоти микроорганизмларни эрта ўлимнинг асосий сабабчилари дея тан олган. Ҳозиргача инсон танасидаги вирусларнинг атиги 20 фоизи ўрганилган бўлиб, ХХ асрда юзага чиққан 36та инфекция касаллигидан биргина табиий ўлатни бартараф қилишга эришилди. Демак, тарққиёт чўққисига ишонч билан одимлаётган инсон ҳали жуда кўп муаммолар ечимини топиши керак.

Афсуски, баъзан оддий иситма ёки кўнгил айнишидан бошланувчи хасталик зилзила ёки сув тошқинидан кґра даҳшатлироқ йўқотишларни келтириб чиқариши мумкин. Ҳисоб-китоблардан аниқланишича, XIV–XIX асрлар даҳшати — ўлат ҳамда вабо касалликлари 100 миллионга яқин кишининг ҳаётига зомин бґлган. XX асрнинг сўнгги ўн беш йилида парентерал гепатитлар ва ОИТС туфайли вафот этганлар сони Иккинчи жаµон уруши қурбонларидан икки баробар кўп. Энди, мулоҳаза учун яна бир факт: ХХI аср бошида инсоният янги хасталиклар билан юзма-юз келди. Аввал парранда гриппи, кейин чўчқа гриппи, кейин Кох таёқчаси — минглаб касалланган одамлар... Интеллектуал асрнинг етакчи шифокор ва табиблари шаънига тушган доғ эмасми бу? Ҳа, ваҳима ва шовқин-сурондан ҳоли жойда чуқурроқ ўйлаб кўрилса, шубҳаланишга арзийдиган статистика. Олимлар жиддий бир масала устида бош қотира бошлашди: молекуляр тиббиёт ва ген муҳандислиги соҳасидаги ривожланиш ўз навбатида янги штаммлар ва давоси топилмаган касалликларнинг вужудга келишига сабаб бўлмаяптимикан? Махсус лабораторияларда вирус штаммларини ишлаб чиқиш ва тарқатишдан мақсад турлича бўлиши мумкин — аҳоли орасида дори-дармонларга бґлган эҳтиёжни ошириш ва ҳоказо.

"Тижорий биотехнология" (Россия) журналига кґра, одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликларни оммавий заҳарлаш мақсадида тирик ташувчилар (ҳашаротлар, кемирувчилар ва ҳ.к.) орқали ёҳуд ўқ-дорилар, суюқ ва кукунсимон моддалар кўринишида тарқатиладиган бактерия, вирус, риккетсия, замбуруғ ва кундалик турмушдаги заҳарли маҳсулотларни умумий тарзда биологик қурол деб аташ мумкин.

Каламушлар, бургалар ҳамда чивинлар мураккаб биологик қурол тизимларининг таркибий қисми ҳисобланиб, қирғинбаротлиги нуқтаи назаридан уларни тўппонча ёки портловчи моддага тенглаштириш мумкин.  

Уй ҳайвонларининг оммавий заҳарланиши мамлакатлар бюджетига қай даражада зарар етказишини тасаввур қилиш қийин эмас. АҚШ Конгресси тадқиқот хизмати маълумотларига кўра, эпизоотия АҚШ бюджетига ўрта ҳисобда 10—30 миллион АҚШ доллари миқдорида зарар етказади. Масалан, Буюк Британиядаги Сибир язваси хуружи одамлар саломатлигига тўғридан-тўғри хавф туғдирмаган бґлса ҳам, Британия сайёҳлигига кучли зарба берди — унинг умумий зарари 5 миллиард долларга баµоланмоқда, дея хабар беради www.cbio.ru нашри. 

Одамларга мақсадли равишда касаллик юқтириш «анъанаси» олдиндан бор эди. Манбаларда ҳиндуларнинг душман қабила бошлиқларига ўлат юқтирилган ёпинчиқларни ҳадя қилгани тўғрисида маълумотлар учрайди. Аммо кўплаб хавфли юқумли касалликларга қарши вакцина ихтиро қилинган ҳозирги кунда биологик қуроллар ҳам такомиллашиб бораётган бўлса, не ажаб. Мақсадли равишда ичимлик суви, озиқ-овқат маҳсулотлари, ёки маиший жиҳозларга инфекция «юқтириш», хасталанган беморларни гавжум ҳудудларга юбориш (биокамикадзе) каби усуллар биологик қўпорувчиликнинг бир кўриниши холос.

1972 йилда БМТ бош ассамблеяси томонидан «Биологик (заҳарли) қуролни ишлаб чиқиш ва қўллашни ман қилиш тўғрисида Конвенция» қабул қилинди. 1975 йилда ҳужжат расман кучга кирди. 27 йиллик муддатдан сўнг, мамлакатларнинг унга риоя қилишини бошқариш бґйича амалда ҳеч қандай чора ишлаб чиқилгани йўқ. Таклиф қилинганлари эса ноаниқ ва мавҳумдир. 

ХIХ аср охирига қадар биологик воситалардан уруш мақсадларида фойдаланилмаган, бактерияларнинг инфекцион касалликлар ривожланишидаги ўрни у қадар чуқур ўрганилмаган эди. Биринчи жаҳон урушидан сўнг Европанинг қатор мамлакатларида микроорганизмлар оммавий қирғин қуроли сифатида ўрганила бошланди. Иккинчи Жаҳон уруши йилларида эса бу каби тадқиқотлар Япония ҳамда Буюк Британияда олиб борилди. Хавфли пойганинг авж палласи ўтган асрнинг 40-60 йилларига тўғри келди, ўнлаб давлатлар биологик қуролни ишлаб чиқариш ва синовдан ўтказишга ошиқар эди. Юқорида тилга олинган Конвенция қабул қилингач, биологик қурол саноати ўз-ўзидан тўхтади. Аммо де-факто, бу жараён ген муҳандислиги ёки микробиология соҳасидаги тадқиқот ва изланишлар кўринишида давом этмоқда.

Сўнгги 10-15 йил ичида Ерда 400 маротаба биологик, кимёвий ва радиоактив моддалардан жиноий, сиёсий ҳамда ғоявий мақсадларда фойдаланилган. Ўтган аср сўнги ва шу аср бошида Африка вабоси, Денге безгаги, атипик пневмония, парранда ва чўчқа гриппи эпидемиялари у ёки бу мамлакатда авж олмоқда.

Биологик қуролни энг хавфли оммавий қирғин қуроли деб тан олган АҚШ конгресси биотеррорчилик билан курашиш, биологик жиҳатдан фаол препаратлар қўлланилиши мумкин бўлган ҳолатларда аҳолини огоҳлантириш ва жабрланган одамларга ёрдам бериш чора-тадбирларига катта эътибор қаратмоқда. Хусусан, дорилар захирасини тўлдириш ва янги вакциналарни яратиш, биологик марказлар ҳимоясини кучайтириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, «биопойга» оқибатларини олдиндан башорат қилиш қийин, юқумли касаллик одамлар орасида таріай бошлагач, вазият назорат остидан чиіиб кетади. Шунингдек, аксарият давлатларда ҳали биохавфсизлик чоралари кўрилмаган, улар бу каби яширин хужумларга тайёр эмас.

Биотеррорчиликнинг замонавий кўринишлари сифатида сунъий равишда модификацияланган организмлар саноатини ҳам санаб ўтиш мумкин. Уларнинг таъсири бир неча авлоддан кейин юзага чиқиши ва келажак учун хавф туғдириши эҳтимолдан ҳоли эмас. Тиббиёт ва ветеринарияда қўлланилаётган айрим кучли бактериостатик воситалар аҳолининг табиий иммунитетини пасайтириб, одамларнинг дори-дармонга бўлган эҳтиёжини ошириб юбормоқда. Тадқиқот мақсадларида ҳамда саноатда фойдаланилаётган ген-муҳандислигига оид организмларнинг 99 фоизи инсон ва атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмайди, деб ҳисобланишига қарамасдан, яқин истиқболда улардан ким ва қандай фойдаланиши ҳақида ишонч билан бирор нарса дейиш қийин. Шундай тажовузкор генлар борки, улар аста-секинлик билан инсонни ногиронга айлантириш, онкологик касалликларни келтириб чиқариш, муҳим тана аъзоларини шикастлашга қодир. Инсульт ва инфарктларнинг кўпайиши, туғилишнинг камайиши каби ҳолатларни баъзи олимлар яширин биологик стратегия натижаси дея баҳолашмоқда. 

Бугун бутун дунё биоҳужумлар таҳликасида яшаётир, — дейди россиялик академик Михаил Пальцев. — Сибир язваси Америка аҳолисини ваҳимага солди, атипик пневмония ўз навбатида бутун дунёни зир қақшатди. Олдин инсоният учун хавфсиз саналган парранда гриппи ҳам тўлқиндек келиб, кўплаб одамларни ўз домига тортиб кетиши мумкин. Вируснинг мутацияга учраши табиий жараёнми, ёки бунда ҳам инсон қўли борми — бу ҳақда µозирча аниі хулосага келинмаган. Қадим замонларданоқ эпидемиялар минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган. Энди «табиий» хавфларга яна бир катта ва қўрқинчли хавф — биотеррорчилик қўшилди. 

Ўтган йилнинг ёзида E.coli ичак таёқчаси билан боғлиқ машмашалар кўпчиликни қизиқтириб қўйган эди. Турли синф антибиотикларига чидамли ушбу вирус қандай қилиб озиқ-овқат тизимида пайдо бўлиб қолди? Европа аҳолисини бодринглар билан эҳтиёткор «муомала»да бўлишга ўргатган E.coli нинг мазкур кўриниши О104 штаммига тегишлидир, у эса деярли ҳеч қачон антибиотикларга бардошли бўлмаган. 

Роберт Кох институти олимлари O104 штаммининг генетик тузилишини ўрганишганда, у пенциллин, тетрациклин, триметроприм-сульфаметоксазол, цефалоспорин ва яна тўрт турдаги антибиотикка чидамли эканлиги аниқланди, деб ёзади Буюк Британия Соғлиқни сақлаш агентлиги. 

The Guardian (www.guardian.co.uk.) хабарига кўра, O104 штамми таркибида иккита жуда хавфли ген TEM-1 ва CTX-M-15 бўлиб, улар 1990 йилдан буён шифокорларни ҳавотирга солиб келаётган экан. Сабаби, бу генлар инсоннинг ички аъзоларига таъсир этиб, уларнинг нормал фаолиятини издан чиқариши аниқланган. Майли, бактерия маҳсулот таркибида ўз-ўзидан вужудга келди ҳам дейлик, бироқ ундаги антибиотикларга қарши туриш хусусияти қандай шаклланди, ахир сабзавотларни ўстиришда антибиотиклардан фойдаланилмайди-ку!  

Тахмин қилинадики, ҳаёт учун хавфли бўлган E.coli лаборатория шароитида ишлаб чиқилган ва мақсадли тарзда озқі-овқат маҳсулотларига «юқтирилган» (anvictory.org).

ОАВнинг ваҳимали хабарларидан сўнг, одамлар маълум муддат бодирингларга шубҳа билан қараб юришди. Бу сунъий маҳсулот ишлаб чиқарувчи йирик компанияларнинг табиий сабзавот ва меваларни етиштирувчи оилавий фермаларга қарши қўллаган қалтис ўйини бўлиши ҳам мумкин, деб ёзади naturalnews.com сайти.

Парранда гриппи ва унинг «мантиқий давоми» бўлган чўчқа гриппи ҳам маълум мақсадларни кўзлаган ҳолда  амалга оширилган биологик урушнинг бир кўриниши деган тахминлар ҳам йўқ эмас. БССТ тахминларига кўра, H5N1 парранда гриппи вируси одам гриппи вируси билан бирикса, янгича хусусиятларга эга бўлиши ва одамдан-одамга юқа бошлаши мумкин. 2003 йилнинг февралидан 2008 йилнинг февралига қадар одамлар парранда гриппига чалинган 361 ҳолат тасдиіланган. Шулардан 227таси ўлим билан тугаган. Хитойда ва бошқа мамлакатларда кўрилаётган чораларга қарамай, инфекция ўзининг ҳукмрон ҳудудларини кенгайтиришни давом этмоқда... 

Ҳаётдаги ҳамма нарса икки хил мақсадга хизмат қилади: яхши ва ёмон. Динамит дастлаб яхши мақсадлар учун ихтиро қилинган эди. Ўз навбатида Алфред Нобельнинг ҳавотирлари ҳам ўринсиз эмасди. Хулоса шуки, бугун биз яна танлов қаршисидамиз: биология ва тиббиёт соҳасидаги ютуқлар одамларни ҳаётга қайтариши ёки аксинча, ҳаётни улардан тортиб олиши мумкин.  

 

(no subject)
biglove
nayzangul

ТАБАССУМ БИЛАН ЯШАНГ!

Баъзида биргина табассум кўп йиллик билим ва тажриба ўрнини босиши, улкан муваффақиятлар учун кўприк вазифасини ўташи мумкин. Самимий, мамнун ва бахтиёр қиёфага эга одамлар атрофдагиларда яхши тассурот қолдириши психологияда ўз исботини топган. Мазкур руҳий “фокус” реклама роликларини тайёрлашда, маҳсулот ёки хизматларни сотишда ва умуман инсонлар ўртасидаги муносабатга асосланган ҳар қандай ишда ижобий натижанинг таъминланишига хизмат қилади. Тан олинг, қовоқлари солинган, аламзада, жахлдор кишилар орасида яхши кайфият ва табассумдан порлаб турган чеҳрани кўриш жуда ёқимли. Ахир ўзаро муомалада биз ўзимиз билмаган ҳолда атрофдагиларнинг кайфиятига мослашамиз. Бир одамдаги кайфият бошқа одамга кўз қарашлари ва руҳий муҳит орқали юқиши мумкин. Австрияда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, ишга ёмон кайфиятда келган ходим бутун жамоани қайғуга тушириб қўйиши учун 20 дақиқа кифоя қиларкан. Олимларнинг сўнгги изланишлари ёрдамида оптимистлар ва пессимистлар табиатига алоқадор бундан-да қизиқарироқ фактлар аниқланмоқда.

ОПТИМИСТЛАР КАСАЛ БЎЛМАЙДИ(МИ?)

АЈШдаги Дюк университети Тиббиёт маркази олимларининг кґп йиллик изланишларидан маълум бґлдики, оптимистлар келажакка умидсизлик билан іарайдиган одамларга нисбатан кґпроі умр кґришар экан.

ґтган асрнинг 60 йилларида Дюк университетида фаолият бошлаган 6958 нафар аёл ва эркак таідири мутахассислар назорати остига олинди. Характерни аниқловчи стандарт тестлар ёрдамида улардан 1630 нафари пессимист, 923 нафари оптимист, іолганлари эса µар икки тоифанинг бирортасига µам кирмайдиган «ґртадаги» кишилар эканлиги аниқланди.

40 йиллик тадіиіот натижасида µаётидан нолийдиган, доим норози кайфиятда юрадиганларнинг бу дунёни тарк этиш эµтимоли тажрибанинг іувнок иштирокчилариникига іараганда 42% юіорироі эканлиги маълум бўлди. Бу µолатга олимлар іуйидагича изоµ беради: пессимистларнинг умри, аввало саломатликда салбий акс этувчи депрессиялар туфайли іисіаради. Келажакдан яхшилик кутмайдиган одамлар юрак билан боғлиқ хасталиклардан жабр кґриши ҳам табиий, аслида. Оптимистлар эса ўз навбатида парµез ва жисмоний машіларга ваіт ажратиб, соІлом турмуш тарзига риоя іилишади, бу уларнинг ҳар доим тетик ва яхши кайфиятда бўлишини таъминлайди. Жисмоний ҳаракат, ўз навбатида бахт гормони – эндорфиннинг синтезлашиш жараёнини фаоллаштиради ва ҳаётдан қоншиқиш ҳиссини вужудга келтиради.

Пессимистлар ўзининг ҳаётга бўлган ёндашувини ўзгартириши мумкин. Буни чин кўнгилдан истасалар кифоя:

аҳамиятга эга бўлади. Шуни ёдда тутиш лозимки, саломатлик борасида кґп нарса шифокорларга эмас, балки инсоннинг ґзига боІлиі, - дея тадқиқотдан хулоса чиқаришди мутахассислар.

Яна бир іизиіарли факт — оптимистларнинг иммун тизими грипп вирусига іарши кґпроі µимоя іилувчи таначаларни ишлаб чиіарар экан. Мэдисондаги Висконсин Университети психоневрологлари Ричард Девидсон бошчилигида ўтказилган 520 киши иштирокидаги тажриба асосида шундай хулосага келишди. Јатнашчиларга грипп вакцинаси юборилди ва жараёнда олимларнинг бор диііати миянинг чап префронтал іобиІига іаратилди. Бу µудуднинг фаоллиги инсондаги ижобий µиссиётларни бошқариб туради. Кейинги 6 ой мобайнида тадқиқотчилар “беморлар” қонини текшириб, вакцинадан сўнг ҳимояловчи таначалар ҳосил бўлишини кузатишди. Аниқландики, доим яхши кайфиятда юрган инсонларда гриппга қарши иммунитетнинг юзага келиш жараёни анча фаол кечар экан.

УЗОҚ УМР КЎРИШ СИРЛАРИ

Шодон кайфият кґплаб касалликлар ва іаришнинг олдини олишга ёрдам беришини µеч ким инкор этмаса керак. Океанорти олимлари томонидан ґтказилган тажриба ушбу тахминнинг ҳақиқат эканлигини исботлади. Унда бир ярим мингга яіин одам иштирок этган бґлиб, олимлар турли ташқи омилларнинг тажриба иштирокчилари саломатлигига таъсирини ўрганишди. Кузатув натижалари ҳайратланарли эди: аниіланишича, пессимистлар жисмоний касалликлардан оптимистларга іараганда бир неча баробар кґпроі азият чекар экан. Бунга мутахассислар қуйидагича изоҳ топишди: аввало оптимистларнинг іийинчиликларга іарши курашиш іобилияти кучли ва улар µаётий муаммоларга µал іилиш мумкин бґлган ваітинчалик нохуш вазият сифатида іарайди. Қолаверса, “ойнинг ёруғ 15 кунлигида яшайдиганлар” келажак учун аниі режалар тузишади, жуда мураккаб масалаларга фавқулодда одил ечимлар топиш ҳам уларга хос. Ишсизлик, моддий іийинчиликлар, сурункали хасталиклар ва шу каби бошқа муаммоларни босиқлик ва хуш кайфият билан енгиш іобилияти оптимистларнинг келгусидаги муваффақиятлари учун асос бўлади. Бунга зид равишда пессимистлар ҳаётнинг бахтиёр онларини іисіа муддатли µолат деб ўйлаши уларнинг энг катта ва жиддий муаммоси экан.

Жон Гопкинс Университети іошидаги Саломатлик Марказида ґтказилган яна бир тадіиіотда 30—59 ёш оралиІидаги юрак касалликларига ирсий мойиллиги бґлган 600га яіин одам иштирок этди. Синалаётганларнинг тахминан ярми оптимист, іолганлари ўзи ва атрофдагиларга норози кґз билан іарайдиганлар эди. Кузатув 5—12 йил давомида олиб борилиб, ушбу муддат оралиІида 600 кишидан 70 нафари стенокардияга чалинди ёки инфарктни бошдан кечирди. Қизиғи, беморлар орасида пессимистлар сони оптимистларникига іараганда икки баробар кґп эди. Илмий тажриба раµбари Диана Беккер бундан іуйидагича хулоса чиіарди: «Ґаётга ижобий ёндашадиган одамларда стресс гормонлари (биринчи навбатда кортизол) анча кам ишлаб чиіарилади ва бу уларнинг касалликлардан µимояланишига ёрдам беради.

Аммо одамнинг іувноі ёки тушкун бґлишига унинг темпераменти, табиати, яшаб турган муµити ҳам таъср этмасдан қолмайди. Инсонларни µаётга яхши кґз билан іарашга чаіириш мумкин албатта, бироі, табиатни ґзгартириш осон эмас.

Британиялик психолог Гаролд Снайкер (Оусфорд университети)нинг таъкидлашича, ёмон кайфият, ғам-андуҳга ботишдан хавфлироғи йўқ. Шу туфайли руҳшунослар, одатда жаµл, алам ёки изтиробни ичга ютишни тавсия қилишмайди. Уларнинг маслаҳатига кўра, муаммолар µаіида очиі-ойдин гапириш, µиссиётларини яширмаслик лозим. ТґІри, баъзан одоб-ахлоі іоидалари, анъаналар туфайли бунинг иложи бґлмай қолиши мумкин. Шундай вазиятларда муаммоларни яіин кишилар билан баµам кґриш ва муµокама іилиш яхши натижа беради.

Йельс университетининг бир гуруҳ ходимлари томонидан ўтказилган тажрибада ҳаётидан нолийдиган одамлар мавжуд шароитни яхшилашга интилмаслиги ва шифокорлар тавсияларига амал қилмаслиги маълум бўлди. Тадқиқот раҳбари Бекки Левининг айтишича, оптимистларга хос меъёрдаги артериал босим ва тана оғирлиги, жисмоний фаоллик ҳамда зарарли одатларнинг йўқлиги (чекиш ва алкоголь истеъмоли) умр давомийлигини ўртача 4 йилга узайтирар экан!

ОМАДИ “ЧОПГАН”ЛАР

Албатта, оптимист бўлиш, яхшилик учун куришиш осон эмас. Шу сабабдан, баъзилар тақдирга тан бериш ва ўз хатоларида бировларни айблашни афзал кўришади. Оптимистлар келажакнинг порлоқ бўлишига ишонишмайди, балки уни порлоқ қилиш учун ўзлари ҳаракат қилишади ва кўп ҳолларда уларга омад кулиб боқади.

Яқинда Дюк Университети Бизнес мактаби (Duke University’s Fuqua School of Business) мутахассислари томонидан ўтазилган тадқиқот қувноқ одамлар фақат шахсий ҳаёт ёки муносабатларда эмас, балки иш ва бизнесда ҳам омадли эканлигини исботлади. Пессимистлар ва оптимистлар ўртасига қора чизиқ тортиш учун кўп вақт талаб этилмади: мутахассислар 30 ёш атрофидаги эркаклардан иборат аудиторияга “Сиз яна неча йил умр кўрасиз?” деган савол билан мурожаат қилди. Ўз жавобида 20 йилдан камроқ муддатни кўрсатганлар пессимистларга, 20 йилдан кўпроғини кўрсатганлар эса табиий равишда оптимистлар гуруҳига мансуб деб топилди. Инсоннинг ўртача умр кўриш ёшидан 20 фоиз юқорироқ кўрсаткични белгилаган 5 фоиз иштирокчи “ўта оптимист” дея баҳоланиб, бизнес соҳасидаги энг омади чопганларни айнан мана шу 5 фоиз тоифасидаги одамлар ташкил этади, дея ҳабар беради Utro.ru манбаси.

Пессимист бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келади. Ўз устида ишламаслик, ҳаётни яхшилаш учун ҳаракат қилмаслик ва “мени ҳеч км тушунмайди, атрофдагиларнинг ҳаммаси менга қарши” деб ўйлашдан осони йўқ. Аммо оптимистларнинг ҳам ўзига яраша “муаммолари” бор экан.

Севимли футбол жамоаси кетма-кет 10та матчда мағлубиятга учраган бўлишига қарамасдан, ғалабага ишонишдан тўхтамайдиган хушчақчақ одам – ўрганишга арзийдиган феномен. Худди шу масала Лондоннинг Университет колледжи (Wellcome Trust Centre for Neuroimaging at UCL) тадқиқотчилари эътиборини тортди ва бу профессор Рэй Доланни тажриба ўтказишга ундади. Натижа шу бўлдики, ҳаётга оптимистик руҳда ёндашувчи одамлар мияси салбий ахборотни нисбатан суст қабул қилар экан. Жараёнда 19 нафар кўнгиллининг мияси магнит томографияси ёрдамида кузатиб борилди. Оптимистлар ўзларига тааллуқли ахборотнинг фақат ижобийсини қабул қилиб, салбий ахборотни инстинктив равишда инкор этиши маълум бўлди, деб ёзади “Нэйче Нюросайнс” (“Nature Neuroscience”) журнали. Бу ҳолатнинг салбий томони шундаки, воқеа-ҳодисаларни фақат ижобий нуқтай назардан баҳолаш, бир томонлама ёндашув кутилмаган муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. 

“БАХТЛИ БЎЛАМИЗ!”

Сайёрамиз тарихи жумбоқларга бой ва бир вақтнинг ўзида қўрқинчли. XVII асрда миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуритган вабо, мисли кўрилмаган қонли урушлар... Глобал исиш, молиявий инқироз ва аллақандай кометалар билан тўқнашувни ҳисобга оладиган бўлсак, келажак башоратлари ҳам биз кутгандек қувонарли даражада эмас. Аммо шунга қарамасдан, дунё аҳолисининг тахминан 80 фоизини айнан оптимистлар ташкил қилар экан. Бу Канзас Университети (АҚШ) ва Гэллап (Gallup) корпорациясининг ҳамкорликдаги тажрибаси ёрдамида аниқланди. Океанортилик мутахассисларнинг таъкидлашича, оптимизм чегара билмайди, жаҳоннинг қайси бурчагида яшашидан қатъи назар, одам қувноқ ва бахтиёр ҳаёт кечириши мумкин. Тадқиқотда Ер шарининг 140 мамлакатида истиқомат қилувчи катта ёшдаги аҳоли фикрларидан иборат маълумотлар жамланган. Сўровнома натижаларига кўра, дунё аҳолисининг 89 фоизи “яқин беш йил ичида ҳаёт яхши томонга ўзгаради”, 95 фоизи эса “келажакда фақат қувончли воқеалар юз беради”, деган фикрда. Тадқиқот муаллифларидан бири Мэтью Галлахернинг таъкидлашича, бундай натижа бахт ва фаровон ҳаёт сари интилиш ҳамда фақат яхшиликка умид қилиш инсониятга хос табиий эҳтиёж эканлигини амалда яна бир бор исботлайди.  

ҲАЁТ БИЗНИ ЭМАС, БИЗ ҲАЁТНИ БОШҚАРАЙЛИК

Қизиқ, дунёнинг қайси мамлакатида хушчақчақ одамлар сони нисбатан кўпроқ? Ҳисоб-китобларларга қараганда, бу Ирландия, Бразилия, Дания ва  Янги Зеландия экан, пессимистлар эса кўпроқ Зимбабве, Миср, Гаити ва Болгарияда учраши маълум бўлди (Raut.Ru манбаси). Олимларнинг фикрича, ёш ва оилавий даромад сингари демографик омиллар кишиларнинг идивидиуал характер хусусиятларига таъсир этмайди ва ҳаётга бўлган ёндашув фақат руҳий хусусиятларга боғлиқ. Худди шунга ўхшаш фикрни америкалик руҳшунос Дейл Карнеги ҳам билдирган эди: “Инсон зоти борки, бахт излаб яшайди ва уни топишнинг биргина йўли бор: бунинг учун сиз ўз фикрларингизни бошқара олишингиз керак. Бахтли бўлиш ёки бўлмасликни ташқи омиллар эмас, ўзингиз ҳал қиласиз”. Ҳаёт аслида ўй-фикрларимиз маҳсули. Аждодларимиз ўзини бошқара олган одамдан кўра кучлироқ жонзот йўқлигини бот-бот такрорлагани бежиз эмас, албатта. Одамларнинг атрофдагилар, содир бўлаётган воқеаларга нисбатан муносабати ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу сабабдан, “ҳаётда нимаики содир бўлса, яхшиликка” (лот. optimus — энг яхши), деган ақида сизни ҳеч қачон тарк этмасин! 

Висола ЈАРШИБОЕВА,

Ma’rifat” мухбири


(no subject)
biglove
nayzangul

ЗИЛЗИЛАЛАРНИ БАШОРАТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?

Ҳар йили сайёрамизда ўнлаб ва ҳатто юзлаб ер силкинишлари содир бўлади. Қаердадир силкиниш кучи 1-2 баллни ташкил этиб, одамлар у µаіда фаіат ОАВ оріали хабар топиши мумкин, аммо ґтган йили Гаитини, шу йилнинг март ойида Японияни ларзага солган зилзилалар инсониятни доимий іґріув ва даµшат исканжасида іолдириши шубµасиз. Ер силкинишлари, айниіса кутилмаганда бошланиши ва аµолини хавфсиз µудудга кґчириш имконини деярли йґііа чиіариши билан хавфлидир. Юзлаб іурбонлар, бошпанасиз, чорасиз іолган одамлар, харобага айланган шаµар ва іишлоілар... зилзиладан кейинги сукунат. Одамзот ґз µаёти давомида дуч келиши мумкин бґлган манзараларнинг энг даµшатлиси... Наµотки µанузгача зилзилаларни олдиндан башорат іилишни ґрганмадик? Бу ишни амалга оширса бґладими ґзи? Кейинги сейсмик фаоллик іаерда ва іай пайтда кузатилади? Јуйида бу саволларга жавоб излаймиз.

Зилзилаларнинг юзага келиш сабабларини аниілаш оріали жуда кґп мавµумликларга ойдинлик киритишимиз мумкин. Олимларнинг бу борадаги іарашлари муштарак эмас ва жуда кенг таріалган биринчи іарашга кґра, ер шари улкан плиталарга ажратилган бґлиб, зилзила айни шу плиталарнинг таъсирлашиши оіибатида юзага келади. Иккинчи ёндошув эса зилзилалар сабабини радиоактив парчаланиш, тоІ жинслари бґлиниши µамда Ер мантияси ва ядродаги бошіа ички жараёнлар туфайли іґшимча іувватнинг µосил бґлиши билан изоµлайди.

Ердаги сув тошіинлари, тоІ рельефларининг силжиши ва іуруіликдаги катта майдонларнинг бир-биридан узоілашиши сингари табиий µодисалар, аксарият µолларда Ой таъсирида содир бґлади. Ернинг сейсмик тебранишларида µам бевосита унинг «іґл»и борлиги шубµасиз. Баъзи тахминларга кґра, сайёрамиз іаъридаги магма асосини плазма кґринишидаги суюілик ташкил іилади ва Ойнинг тортишиш кучи ядрони µаракатга келтирган ваітда, ґз-ґзидан магма µам чайіалиб, ер сатµида тебранишлар µосил бґлади. Бу µолатда зилзилиларни катта іувватга эга суперкомпьютерлар, кенг іамровдаги сейсмологик станциялар, ер сатµини мунтазам назорат іилувчи мутахассислар гуруµи µамда Ой ва Ер ґртасидаги таъсирларнинг тахминий модели ёрдамида башорат іилиш мумкин. Албатта, тґліинлар келиши ва іайтишининг умумий кинетик іуввати, сайёрамиз µаракатининг йґналиши ва тезлиги, іолаверса Ойнинг ер сатµи бґйлаб µаракатланиши траекториясини µам эътиборсиз іолдирмаслик керак. Олимларнинг фикрича, навбатдаги зилзиладан олдин ґша µудуд электромагнит µамда гравитацион кучланишлар тґліинини «бошдан кечиради». Сейсмик тебранишлар олдидан µайвонлар, іушлар ва µашаротларда кузатиладиган безовталик айнан шу тґліинлар билан изоµланади. Дарµаіиіат, зилзилалар башоратининг энг іадимги усулларидан бири — µайвонларни кузатиш бґлиб, каламушлар, илонлар ва баіалар офатни аввалдан сезиши ва оммавий равишда бошіа µудудга кґча бошлашишини олимлар бундан кґп асрлар илгари аниілаб улгуришган эди. Масалан, 2009 йилда Италиянинг Л'Акуил шаµрида содир бґлган зилзила ваітида баіалар ґзларини жуда Іайриоддий тутишган ва кечинчалик бу µаіда «Journal of Zoology» («Зоология журнали») нашрида маіола чоп этилган. Бироі табиийки, ер силкинишларини µайвонлар «маслаµати»га кґра башорат іилиш аілли одамларнинг иши бґлмайди, сабаби, уларнинг хатти-µаракатлари табиий офатлардан ташіари яна жуда кґплаб омиллар, айтайлик, очлик, об-µаво ва бошіалар билан чамбарчас боІлиі. Шунга іарамасдан, ер силкинишларидан µимояланиш маісадида ґз уйида майда жониворлар, балиічалар ёки µашаротлар (масалан тарантуллар)ни боіаётган одамлар сони кун сайин ортиб бормоіда.

Зилзиланинг іаерда вужудга келиши µаіида олдиндан билиш унчалик іийин масала эмас. Ер шарининг сейсмик фаол µудудлари, аниіроІи, ер іобиІининг тектоник µаракатлар нисбатан кґп вужудга келадиган µудудлари белгиланган сейсмик хариталар бу ишни бирмунча осонлаштиради. Таъкидлаш керакки, зилзила марказлари литосфера плиталарининг чегаралари жойлашган µудудларда аниіланади. Соµа мутахассислари томонидан 3та асосий сейсмик минтаіа іайд этилган бґлиб, булар Тинч океани, ¤рта Осиё ва Атлантика минтаіаларидир. Рґйхат аввалидаги минтаіада дунёдаги зилзилаларнинг іарийб 68 фоизи содир бґлади. У ґз ичига Америка ва Осиёнинг Тинч океани іирІоІидан тортиб, Австралия ва Янги Зеландия оролларигача бґлган µудудни іамраб олади. ¤рта Осиё минтаіаси Яшил Бурни оролларидан ¤ртаер денгизи іирІоІи ва Марказий Осиё бґйлаб Марказий Хитой, Ґимолай тоІлари ва Индонезиягача чґзилади. Ниµоят, Шпицберген ороли ва Исландиядан Буве оролигача бґлган µудуд эса Атлантика минтаіасига тегишли µисобланади. Ґисоб-китоблар МДҐ давлатлари µудудининг ґзида 3 млн. квадрат километрга тенг µудуд сейсмик жиµатдан хавфли эканлигини кґрсатмоіда.

Юіорида айтганимиздек, зилзила содир бґладиган µудудни аввалдан билиш учун сейсмик фаоллик харитасини тузиб чиіиш кифоя. Муаммо ер тебранишларининг іачон бошланишида. Маълум бґлишича, зилзила олдидан ер сатµининг махсус ускуналар ёрдамида ґлчанадиган нишабликлари кескин суръатларда ґзгара бошлайди ва мазкур «іияликлар бґрони» зилзила белгиси сифатида баµоланиши мумкин. Башоратнинг бошіа бир усули — тоІ жинслари µаракатланиши билан боІлиі бґлиб, бунда зилзила олдидан ер іаърида вужудга келиб, тебранишлар іувватининг ортиши баробарида кучайиб борадиган шовіинларни юіори сезгирлик даражасига эга махсус асбоблар ёрдамида эшитиш тушунилади. Ерости тебранишларидан кейин океандаги сув сатµи даражасининг кескин ґзгариши цунамининг яіинлашаётганидан дарак беради. 

Яна бир тахминга кґра, кучли зилзила Ер іобиІида тґпланган катта миідордаги іувватдан халос бґлишга ёрдам беради. Бироі ундан бир неча кун ва µатто бир ой олдин µам нисбатан кучсиз тебранишлар кузатилиши мумкин. Табиийки, табиий офатларни бу каби кучсиз силкинишларга іараб башорат іилишга, олимларнинг жасорати етмади. Чунки бу усул µам етарли даражада ишончли эмас. «Тешик кулча гипотезаси», ёки халіасимон гипотеза япониялик сейсмолог Киёо Моги томонидан илгари сурилган. Унинг фикрича, агар кичик зилзилалар айлана шаклида жойлашса, улардан кейин, албатта кучли ер силкиниши содир бґлади. Масаланинг чигаллиги шундаки, кичик зилзилаларнинг фаіатгина 5 фоизи катта ер силкинишлари билан боІлиі. Оксфорд Университети профессори Ричард Уокернинг ибораси билан айтганда, «ушбу гипотеза илмий асосларга эга эмас».

Навбатдаги зилзила ишораси — ер іобиІида учрайдиган нисбатан зарарсиз газ, яъни радон бґлиб, у тоІ жинслари ёрилган ваітда таріалиб, ерости сувларига сингиб кетади. Шунингдек, µосил бґлган ёриілар ерости дарёлари учун янги ирмоіларни вужудга келтириши оіибатида дарёлар µажми катталашади. Бахтга іарши, µавога таріаладиган радон µамда сув сатµидаги ґзгариш каби жараёнлар зилзила содир бґлаётган ваітда ёки ундан кейин µам кузатилиши, баъзан эса умуман кузатилмаслиги µам мумкин. Хуллас,  башоратчиларнинг бор умиди тоІ жинслари ґзгаришларини ґлчайдиган эрта огоµлантириш тизими билан боІлиі бґлиб іолади.

Ер силкиниши эµтимоли юіори бґлганига яраша аµоли зич яшайдиган Япония, Мексика ва Тайвань каби µудудларда худди шундай тизимлар фаолияти йґлга іґйилган. Аммо мазкур «замонавий технология» µам зилзиланинг яіинлашаётгани µаіида силкинишга атиги 30 даіиіа іолганда огоµлантиради. 1975 йилда Хитойда содир бґлган магнитудаси 7,3 баллга тенг зилзила µаіида гапираркан, «Илм-фан тарихида бирорта µам аниі башорат учрамайди», — дея таъкидлайди Уокер. Зилзила юз беришига бир кун іолганда, сейсмологлар ундан хабар топиб, одамларни хабардор іилган ва µукумат кґпларнинг жонини саілаб іолишга улгурган эди. Бироі худди шу усул асосида µисоблаб чиіилган кейинги натижалар бирор марта бґлсин, ґзини оіламаган. Бир йил ґтиб, іґшни Таншанда магнитудаси 7,8 баллга тенг фавіулодда кучли ер силкиниши кузатилиб, у 250 минг кишининг умрига зомин бґлди. ¤ша-ґша, Хайчен зилзиласи µаіидаги муваффаіиятли башорат омадли тасодифдан бошіа нарса эмас, деган хулосага келинди. Муаммо шундаки, зилзила эµтимоли вужудга келиши биланоі, сейсмологлар ваµимага тушиб, одамларни оёііа турІизаверса, бу ґз-ґзидан уларнинг тадіиіот ва текширувларига нисбатан одамлар ишончининг йґіолишига сабаб бґлади. «Зилзила минглаб омиллар туфайли юзага келиши мумкин бґлган мураккаб жараён ва шу туфайли уни башорат іилишнинг деярли иложи йґі», — дейди бу µаіда Уокер. 

Британиянинг Ливерпуль университети ходими Дэн Фолкнер эса «Ґар бир зилзила алоµида хусусиятларга эга ва ер силкинишларини олдиндан башорат іилишга доир умумий іонуниятлар ишлаб чиіилмаган. Биз тебранишлар іандай содир бґлишини ипидан-игнасигача ґрганиб чиіишимиз мумкин, аммо уларни олдиндан башорат іила оладиган даража ета олмаслигимиз аниі», деган фикрда.

Узоі ва натижасиз уринишлардан сґнг, сейсмологлар іуйидаги хулосага келишади: сейсмик жиµатдан хавфли µудуддаги ер силкинишлари эµтимоли µаіида аµолини бир іанча муддат олдинроі бґлса-да, огоµлантириб іґйиш — йирик зилзила оіибатларини юмшатишнинг энг яхши йґлидир. Јолаверса, зилзилаларга бардошли иншоотлар іуриш, аµолини фавіулодда µолатларга руµан ва жисмонан тайёрлаш µам яхши натижа бериши мумкин. Ким билади, зилзилалар магнитудасини аниілаш эмас, уларни башорат іилиш йґлларини ґргансак, µаётга бошіача кґз билан іарайдиган бґлармидик...


(no subject)
biglove
nayzangul

ЖАМИЯТ: ТЕХНОФОБЛАР ВА ТЕХНОФИЛЛАР

Кун давомида ўчмайдиган телевизор, ҳар беш дақиқада жириглайдиган телефон, совутгичнинг тинимсиз шовқини... ХХI асрда яшаётган одамлар бу каби ҳолатларни табиий қабул қилади. Негаки техник ускуналар кундалик турмушимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган.

Янги юзйиллик бошидаги бу каби эврилишлар одамларнинг фикрлаши, ўй-хаёлларида ҳам ўз аксини топди. Ижтимоий тармоқлар ҳамда геосоциал хизматлар (одам ва объектларни харитага қараб аниқлаш)нинг пайдо бўлиши вақт, масофа, мулоқот тушунчалари борасидаги қарашларни бутунлай ўзгартириб юборди. Бунинг натижасида ҳозир технологияларсиз жамият ҳаётининг ҳеч бир соҳасини тасаввур қилиб бўлмайдиган даражага етиб келдик. Иқтисодиёт, бизнес, ахборот коммуникациялари, соғлиқни сақлаш, энергетика, туризм — охири кўринмайдиган бу рўйхатнинг негизида, шубҳасиз, техник қурилмалар ётади. Буни фақат салбий ва фойдасиз ҳолат сифатида баҳоласак, тўғри бўлмаслиги аён. Ахир, ҳар қандай технология — мураккаб дастурлар, симсиз тармоқлар ва биз кўп ҳам тушунавермайдиган бошқа турдаги қурилмалар, аввало, инсонлар ҳаётини имкон қадар яхшилаш, енгиллаштириш мақсадида яратилади. Лекин бу жиҳозлардан ўз ўрнида ва вақтида фойдаланиш масаласи эътиборга молик. 

ФАНТАСТИКАДАН РЕАЛЛИККА

Сиз лифтда ёлғиз юришдан қўрқасиз, борди-ю бекилган ҳолда ишламай қолса-чи, деган ҳадик бир зумга бўлсин, хаёлингиздан чиқмайди. Агар руҳшуносга мурожаат қилсангиз, у сизга «технофобия» деб ташхис қўйган бўларди. Бир вақтлар инсоният фойдаси учун яратилган техник қурилмалар бугун инсониятни улар билан боғлиқ касалликларга даво излашга ундаётгани — жуда қизиқ ҳолат.

Манбаларда («ФизОрг» электрон нашри) келтирилишича, технофобия (греч. techne — маҳорат, phobos — қўрқув) атамаси илғор технологиялар ёки мураккаб электрон қурилмаларни хушламаслик, улардан қўрқиш ҳолатларини ифодалайди. Унинг замирида жамият ижтимоий-иқтисодий ривожида техниканинг ҳал қилувчи ўринга чиқиши маънавий қашшоқлик, инсоний қадриятлардан йироқлашишга олиб келади, деган фикр ётади. Асосан Голливуд фильмларида кузатганимиз — роботларнинг инсонларга қарши исён кўтариши, башарият устидан ҳукмронлик ўрнатиши сингари эпизодлар технофобиядан азият чекувчи инсонлар тасаввурининг тўғридан-тўғри ифодаси бўлса, не ажаб. Эҳтимол, қайсидир маънода улар ҳақдир. Айни пайтда технологиялар ҳукмронлиги деганда фақат роботлардан ташкил топган жамият эмас, балки инсониятнинг янги қурилмалар олдидаги ожизлигини ҳам тушуниш мумкин. Телефон ва компьютерга муккасидан кетган одамлар эса бунга яққол мисолдир.

САНОАТ ИНҚИЛОБИ

Мутахассисларнинг таъкидлашича, «технологиялардан қўрқиш хасталиги» илдизлари саноат инқилоби даврига бориб тақалади. Ўша замон ишчилари тасаввурида илғор техник қурилмалар инсонлар ҳуқуқининг поймол этилишига олиб келар, шахсий қадриятларига рахна соларди. Чунки машиналар инсон меҳнатига бўлган эҳтиёжни камайтирди, улар инсонлар қиладиган аксарият ишларни сифатли ва тез бажариши мумкин эди. Техника туфайли кам маош эвазига тажрибасиз ишчиларни мураккаб ишларга жалб қилиш тенденцияси кучайди. Оқибатда техника тараққиёти аввало ишчи-ходимларда норозилик уйғотди. 1675 йили Буюк Британияда бир гуруҳ тикувчилар қўзғолон кўтариб уларнинг ўрнига асосий ишни бажараётган машиналарни бузиб ташлади. 1727 йилга келиб, техник қурилмаларни ишдан чиқариш «анъанаси» шу қадар авж олиб кетдики, мамлакат парламенти бу каби безорилик учун ҳаттоки қатъий жазо чораларини қўллаш қарорини қабул қилишга мажбур бўлади. Лекин бу «қарама қаршиликка» барҳам бера олмади. 1811 йилнинг март ойида машиналарга қарши чиқаётган бир гуруҳ ишчилар Лудд номи остида бирлашиб, лудчилар ҳаракатига асос солдилар. Улар тўқув машиналарининг асосий қисмларини ишдан чиқариб, омборларга хужум уюштирар, ўз ҳуқуқларини талаб қилиб, петициялар билан ҳукуматга мурожаат қилишарди. Таниқли аргентиналик ёзувчи Кристиан Феррер ўзининг «Машиналарга қарши курашувчилар хотирасига» деб номланган мақоласида ёзишича, «Лудчилар техниканинг исталган тури эмас, фақат жамиятга маънавий зарар етказиши мумкин бўлганига қарши кураш олиб боришган». 

XIX аср Луи Пастер, Чарльз Дарвин, Григор Мендел, Майкл Фарадей, Анри Беккерел ва Мария Кюри сингари олимларнинг илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссаси, Никола Тесла, Томас Эдисон ва Александр Белл ихтиролари тарихга муҳрланди. Аксарият одамлар учун дунё ҳаддан ташқари тез ўзгараётгандек эди ва улар аввалги, «одатий» ҳаётга қайтишни орзу қиларди. Романтизм намоёндалари, жумладан, Уильям Вордсворт ва Уильям Блейк каби шоирлар саноат инқилоби давридаги технологик эврилишлар уларнинг табиатга бўлган соф ва мукаммал қарашларини «ифлослантираётгани» ҳақида гапирган. 

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг технологиялар инсонлар юрагига янада кўпроқ ғулғула сола бошлади. Бунга кўп жиҳатдан Хиросима ва Нагасаки воқеалари сабаб бўлди. Совуқ уруш даврида яратилган ядро қуроли эса башариятни оламнинг кейинги тақдири ҳақида жиддий бош қотиришга ундади. Натижада, Иккинчи жаҳон урушининг сўнгги кунларида янги ҳаракат — энвайронментализм (атроф-муҳит муҳофазаси)га асос солинди. Ҳаво ифлосланиши мавзусига бағишланган дастлабки халқаро конференция 1955 йилда ўтказилди, 1980 йилларда эса Озон қатлами емирилиши ва глобал исиш каби муаммоларнинг асосий сабаби сифатида техник тараққиёт эътироф этилди.

ХАСТАЛИК «ҚУРБОНЛАРИ» КИМ?

Aif.ru сайти маълумотларига кўра, технофобиядан азият чекувчилар, аксарият ҳолларда аёллар бўлиб, уларнинг 75 фоизи мобиль телефониниг фақат энг асосий амаллари(қўнҚироқни қабул қилиш ва SMS ёзиш)дан фойдаланар экан. 70 фоиз аёллар имкон бўлди дегунча, маиший техника асбоблари ёрдамида бажариладиган ишларни турмуш ўртоҚи ёки фарзандларига топшириб қўйиши аниқланди. 

Тадқиқотлар яна шуни кўрсатдики, ақлий салоҳияти юқори бўлган одамлар технофобия «дарди»га бошқаларга қараганда кўпроқ йўлиқади. Мия фикрлаши жараёнида шу қадар кўп қувват сарфлайдики, янги техникани ўзлаштириб олиш, тугмалар жойлашуви ва улар ёрдамида бажариладиган амалларни ёдда сақлаб қолиш асабларнинг толиқишига ва бу ускуналардан бутунлай воз кечишга сабаб бўлади. Демак, агар бирор техник қурилмани ишлатиш одидан қўрқувдан юрак уришингиз тезлашаётганини ҳис қилсангиз, билингки, бу — технофобия аломати.

МУЛОҲАЗАКОР ГЕЙТС

Таъкидланишича, технофобия кўринишлари турлича. Баъзилар техника «мўъжизаси»дан нотўғри фойдаланиб, уни яроқсиз ҳолга келтириб қўйишдан қўрқса, айримлар техника саломатлик учун зарарли деб ўйлайди. Шунингдек, техникани хушламай, ундан фойдаланмасликни афзал биладиганлар ҳам йўқ эмас экан. Технофобиянинг яна бир кўриниши — автоҳалокатлардан қўрқиш. Бунда инсонни «Ҳозир йўлда нохуш воқеа содир бўлади», деган хаёл безовта қилади.

Қизиғи, технологиялар борасида илғор қарашларга эга инсонларнинг уларга муносабати биз ўйлагандай эмас экан ва бу ҳолат кўпчиликни ажаблантириши табиий. Масалан, асарларидаги ўзининг фантастик ғоялари билан дунёни ҳайратга солган машҳур ёзувчи Рей Бредбери айни пайтда 80 ёшни қоралаганига қарамай, автоуловни бошқаришга бирор марта бўлса ҳам ҳаракат қилиб кўрмаган экан.

Замонамизнинг «феномен» одамларидан яна бири, «Майкрософт» компанияси асосчиси Билл Гейтс йилда бир марта «Мулоҳазалар ҳафтаси»ни уюштиради. Бу вақт мобайнида у техник ускуналардан умуман фойдаланмайди ва ташқарига чиқмаган ҳолда иш юритади. Энг қизиғи, у ўз фарзандларига ҳам компьютердан фойдаланишда чегара қўйган. Тўғри, бутунлай эмас. Умуман, кун давомида «темир қути» олдида ўтадиган вақт 45 дақиқадан ошмаслиги кераклигини барчамиз биламиз. Шундан келиб чиққан ҳолда Б.Гейтс ота-она назорати дастурини яратиб, бунинг ёрдамида болалар мурожаат қилган веб-сайтлар ва ёзишмаларни текшириш имконини вужудга келтирди.

ҲАЁТ МАЗМУНИГА АЙЛАНГАН

Дунёнинг етакчи техника мутахассисларидан бири Алексей Зарин ўзининг «Технофобия» эссесида қуйидаги фикрларни баён этади: «Ҳозирги кунда парадоксал ҳолат кузатилмоқда: аксарият ҳолларда айнан техникадан фаол фойдаланиб, ундан воз кеча олмайдиган одамлар унинг инсоният учун зараридан кўпроқ хавотирга тушади». Чиндан ҳам орамизда кимдир техникани хушламай, ундан иложи борича узоқроқ юришга интилса, технологияларсиз бир дақиқа ҳам тура олмайдиган, қўл телефонини уйда унутиб қолдирса, ўзини ноқулай ҳис қиладиган, интернетга улана олмаган пайтларда асабийлашишни бошлайдиган одамлар ҳам йўқ эмас. Улар замонавий тилда технофил дея аталади.

Авваллари одамлар яхши ва ёмонга ажратилган бўлса, бугунга келиб, технофоблар ва технофилларга ажратиляпти. Кимдир технология бор-йўғи восита, қурол холос, ундан қандай фойдаланиш инсонларнинг ўзига боғлиқ деган фикрни илгари суради. Қачонлардир ғилдирак ва оддий мих ҳам технология бўлган, вақтида одамларга телефондан фойдаланиш қоидаларини соатлаб тушунтиришга тўғри келган. Бироқ ҳамма нарса меъёрида бўлгани маъқул. Ҳаттоки, қулайлик ҳам. Сабаби технологиялар мураккаблашиб боргани сайин, уларни тушуниш, бошқаришда қийинчиликлар кўпая боради. АҚШнинг Юта университети профессори, психолог Дэвид Стрэйернинг таъкидлашича, инсон кун давомида мулоқотда бўладиган рақамли техника унинг руҳий саломатлиги учун жуда зарарли, мураккаб технологиялар ҳолсизлик, бош оғриши, қон босимининг ортиши каби ҳолатларни вужудга келтиради.

ҚЎРҚУВ ГОРМОН МИҚДОРИГА БОҒЛИҚ

«Дэйли Телеграф» («The Daily Telegraph») нашрининг ёзишича, Буюк Британиядаги Бат технологик университети ходимлари технологиялар олдидаги қўрқув организмдаги тестостерон миқдорига боғлиқ эканини исботлади. Тажрибада 150 нафар компьютер билан ишлайдиган талаба қатнашган. Кўрсатиш бармоғи ва номсиз бармоқ катталиги орасидаги фарққа қараб, олимлар организмдаги тестостерон миқдорини аниқлашган. Бу фарқ қанчалик катта бўлса, гормон таъсири шунчалик кучли экан.

Аслида инсон мавҳум нарсалар олдида доим қўрқувни ҳис қилган. Бу табиий. Аммо технологиялар қаршисидаги қўрқув асоссиз эмас. Баъзиларнинг фикрича, юксак технологиялар қуршовида яшаш маънан қашшоқ, фақат моддий тушунчалар ҳақида бош қотирадиган, дангаса одамлар авлодини вужудга келтиради. Мазкур фикр исботини технология ривожланган давлатлар мисолида кўришимиз мумкин. Уларда одамлар одамлар билан эмас, машиналар билан кўпроқ мулоқот қилади. Масалан, Японияда, уй ҳайвони ўрнидаги робот-кучук, робот-чангютгич, робот-шифокор кабилар одатий ҳолга айланган. Қарияларга ғамхўрлик қилиш, фавқулодда ҳолатларда қутқарув операцияларида иштирок этиш, уй юмушларини бажариш каби вазифалар аллақачон темир буюмлар зиммасига юкланган. Хитойнинг Харбин шаҳрида 2010 йилнинг 21—23 июнь кунларида одамсимон робот(андроид)лар ўртасида дастлабки Олимпия мусобақалари ташкил этилгани эса чиндан ҳам тарихий воқеа бўлган. 

Бошқалар эса аслида юксак технологиялар инсондаги дангасалик туфайли яратилган, деган фикрда. Уларнинг таъкидлашича, одамзод  иложи борича камроқ ҳаракат қилиш мақсадида кир ювиш машинасини ва шунга ўхшаш бошқа ихтироларни ўйлаб топди. Энди эса асосий вақтини ана шу машиналарни ишлатиш учун сарфланмоқда. Сўнгги тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ақлий меҳнат қиладиган ходимларнинг аксарияти ҳатто дам олиш кунларини ҳам, компьютер қаршисида, ўйин ўйнаш билан ўтказар экан.

Биламизки, техника тараққиёти — миллионлаб мутахассисларнинг тинимсиз изланишлари, меҳнати самараси. Улар ҳар куни янада қулайроқ ҳаёт тарзини «яратиш» устида бош қотиради, таассуфки, муаммолар камайиш ўрнига кўпайиб бораётгандек. «Эдвенча Холдингс» компания асосчиси Эстер Дайсон таъкидлашича, технологиялар туфайли биз танлаш имкониятига эга бўламиз, айни пайтда бу имконият ҳаётимизни мураккаблаштириб юборади. Шу сабаб фақат ақлли ва тайёргарлиги бор одамларгина бу каби қийинчиликларни енгиб ўтиши мумкин.

Тўғри, бугун ҳаётимизни технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шундай бўлса-да, бир нарсани доим ёдда сақлаш керак: уларнинг асосий вазифаси — турмушимизни енгиллаштириш. Бу борада дунёда энг бадавлат бўлишига қарамай, одми ҳаёт кечиришни афзал билган инсонларидан бири Уоррен Баффетнинг қуйидаги фикри эътиборга лойиқ: «Инсон технологиялар учун эмас, аксинча, технологиялар инсон учун хизмат қилиши керак». Чиндан ҳам шундай бўлиши зарур. Зеро, инсоннинг ички потенциали ва салоҳияти ҳар қандай технология имкониятларидан устундир. 


(no subject)
biglove
nayzangul

ФАКУЛЬТЕТНИ ҚУТҚАРАЙЛИК!

Журналистнинг иш қуроли деганда, қалам, диктофон, камера каби буюмлар кетма-кетлиги тушунилади. Агар ўта замонавий журналист бўлса, у тезкор интернет билан ҳам қуролланган бўлиши мумкин. Техника ўз йўлига, у техник жараённи енгиллаштиришга хизмат қилади, холос. Журналистда эса, аслида фақат битта қурол бор — АҚЛ. Ҳозирги пайтда журналистларимизнинг қарийб 80 фоизида айнан шу нарсанинг дефицити кузатилмоқда. Бурнимизни бевосита бизга тааллуқли соҳа, халқаро журналистикага тиқадиган бўлсак, (ҳақиқий журналист вақти-вақти билан ҳид билиш қобилиятидан ҳам умуминсоний манфаатлар йўлида фойдаланиб туриши лозим) бу ердаги аҳвол ўзимизга маълум. Нимаси биландир талабалар ва ўқитувчилар ўртасидаги “Совуқ уруш”ни эслатувчи манзара. Деканимиз Акбар Нурматов ибораси билан айтганда, Ўрта Осиёда ягона бўлган халқаро журналистика факультетида мисли кўрилмаган инқироз. Маънавий, ижодий, интеллектуал инқироз. Сабабларни бирма-бир санайдиган бўлсак, мақолани охиригача сабр билан ўқишга оғринасизми деган андишада (андиша ўзбек журналистларига хос фазилат) фақат айрим кўзга ташланадиган жиҳатларгагина тўхталиб ўтамиз. Ундан ҳам қулайроғи, биз фактларни санаймиз, хулосани эса сиз чиқарасиз. Диққат қилинга, фақат ХЖФда:

инглиз тилидан сабоқ олгани ҳолда, бу тилни билмайдиган талабалар бор;

ўқитувчиларга улар қачон ва қайси фандан дарсга кириши кераклигини эслатиб туриш керак;

мақола, очерк, репортаж жанрларидаги журналистик материалларни ёзиш бўйича назарий билимлар берилади, амалда эса оралиқ ва якуний назорат ишларидан нарига ўтилмайди; 

ўқишни тамомлаган талабалар орасида умрида бирор марта қўлига микрофон ушламаган, “Google” қидирув тизимидан фойдаланмаган, Барак Обама кимлигини билмайдиганлар бор, ишонаверинг.

Яқинда, ҳали қўп бўлгани йўқ, халқаро журналистика факультети ёпиладими ёки ёпилмайдими деган гап-сўзлар авж олиб кетганида мен ёпилса ёпилаверсин, миллий журналистикада ўқидик нима-ю, халқаро журналистикада ўқидик нима, деган фикрда эдим. Негаки, дарсларда халқаро журналистиканинг “бошқа журналистикалар”дан фарқ қилувчи жиҳатлари ҳақида эшитавериб, қулоғимда “Сизлар — халқаро журналистсизлар” деган абадий нидо ҳалигача жаранглаб турган бўлишига қарамасдан, зимистонда лоақал милтиллаган учқунни ҳам кўрмаганим рост. Билмадим, берилган имкониятлардан биз тўғри фойдалана олмадикми, ёки ўша имкониятлар умуман берилмадими бизга, қатъи назар, энди кимнидир ботқоққа тортиш эмас, аввало ундан чиқиб олиш йўлларини қидириш тўғрироқ бўлади, менимча.

Ўзбеклар ҳамма ишни биргаликда, бамаслаҳат қилишга одатланишган. Пора олишса ҳам, пора беришса ҳам, бирров “катталар”, “ёши улуғлар”нинг олдидан ўтишади. Агар Худо кўрсатмасин, иш чаппасига кетса, бошқа бир одамни айблаш осонроқ бўлади. Биз ҳам шу тамойилга амал қилиб, муаммоларниинг ечимини топишда, биринчи навбатда факультетимиз маъмурларига суянамиз, улардан маслаҳат оламиз, бошқа иложимиз йўқ. Факультетдаги ижодий муҳит, талабаларнинг билим даражаси, ўқитувчиларнинг дарс ўтиш методикаси борасида умид қилса арзийдиган бирор янгилик содир бўладими ўзи “шу яқин кунларда”? Тўғри, ҳар ким ўз иши билан шуғулланиши керак, талабаларнинг вазифаси — таълим олиш, ўқитувчиларники эса билим беришдан иборат. Лекин афсусуки бу ҳақда тинимсиз такоролаш, лозим топилса, шу гапларни қора ҳарфлар билан факультет эшикларига ёзиб қўйиш керакка ўхшайди. Энг катта парадокс шундаки, журналистика факультетида ўқийдиган талабаларнинг миясига “Ўзбекистонда журналист бўлиб барака топмайсан” қабилидаги стереотиплар ўрнашиб қолган. Ваҳоланки, бизнинг бурчимиз мана шу стереотипларни синдиришдан иборат.

Халқни, оммани қонун ва оммавий ахборот воситалари бошқариши керак, қонунлар ишламайдиган мамлакатда эса бошқарув цензура қўлига ўтади. Тўғри йўлни излаш, топиш вақти келди, зеро ғойибдан ваҳий келишини кутиш пайғамбарларга хос, журналистлар эса ҳали бундай бахтга мушарраф бўлганларича йўқ. 


(no subject)
biglove
nayzangul

МЕГАПОЛИС: КАТТА ШАҲАРЛАРДАГИ КАТТА МУАММОЛАР

Узоқдан қараганда, устма-уст терилган гугурт қутиларини эслатувчи осмонўпар бинолар, қулоқни қоматга келтирувчи шовқин ва тинимсиз автомобиллар қатнови шаҳарликлар турмушининг ажралмас қисми саналади. Тезкор ҳаёт суръатлари homo urbis («лотин тилидан таржима қилинганда, шаҳарлик одам»)ларни табиат гўзалликларидан баµра олиш, дўстлари ва оила аъзолари даврасида бўлиш, жисмоний машқлар билан шуғулланиш сингари кундалик «қувонч»лардан маҳрум этаётганини психологлар жиддий муаммо дея баҳолашмоқда. Уларнинг фикрича, бир хил шакл-шамойилдаги замонавий бинолар ва умуман шаҳар манзараси инсон руҳиятига салбий таъсир кўрсатади ва бу мегаполислар билан боғлиқ муаммоларнинг кичик бир дебочаси холос. 

«МИЛЛИОНЕР» ШАҲАРЛАР

Йирик шаҳарларнинг юқори тезликда ўз чегараларини кенгайтириб, қўшни µудудларни µам іамраб олаётгани натижасида шаµарлар бир-бири билан іоришиб, аµолиси 10 миллиондан ортиі кишидан иборат йирик мегаполислар вуждга келмоіда. Уларнинг айримларида µатто бутун бошли мамлакатлардагидан µам кґпроі одам яшайди. Мегаполис (мегалополис ёки суперагломерация) деганда, іґшни шаµар агломерацияларининг йирик марказга бирлашиши натижасида ташкил топган улкан аµоли турар жойлари тушунилади. Юнон тилида ушбу сґз “катта шаµар” деган маънони англатади. Википедиа электрон энциклопедияси маълумотларига кґра, дастлаб АЈШнинг Атлантика іирІоіларида жойлашган Бостон, Нью-Йорк, Филадельфия, Балтимор µамда Вашингтон агломерацияларидан иборат яхлит шаµар іурилмасига «мегаполис» дея таъриф берилган. 

1970 йилларда БМТ экспертлари аµолиси 8 миллиондан кґп бґлган йирик шаµар агломерацияларини «мегаполис» деб аташни таклиф іилишди. 1950 йилда дунёда атиги 2та мегаполис бор эди: аµолиси 12,5 миллион кишидан иборат Нью-Йорк ва 11,3 миллион кишини «ґз баІрига олган» Токио. 1975 йилга келиб, Мехико µам катта шаµарлар сафидан жой олди. 2005 йилда раіамлар сезиларли ґзгариш вужудга келди, энди мегаполислар сони 19тага етган эди. 2025 йилларга бориб, мегаполислар сони 27тага, уларда истиіомат іилувчи аµоли сони эса 447 миллион кишига етиши тахмин іилинмоіда (demoscope.ru). 

Жаµондаги энг йирик шаµар агломерацияси — Токионинг мегаполислар орасидаги салмоІи бґлакча. 2007 йилнинг ґзидаёі унинг аµолиси 35,5 миллион кишини ташкил этарди. Токио ґз ичига Катта Токио (ку-бу) ва унинг ён-атрофида жойлашган 87та шаµар, жумладан Иокогама, Кавасаки ва Чибу сингари йирик саноат марказларини іамраб олади. Япония пойтахтидан кейинги ґринларда Нью-Йорк, Мехико ва Бомбей (шаµарларнинг µар бирида 19 миллионга яіин одам истиіомат іилади), шунингдек Сан-Паулу (аµолиси 18,8 миллион кишидан иборат) тилга олинади. Футурологларнинг башорат іилишича, 2025 йилга іадар Токио жаµоннинг энг йирик агломерацияси «маіоми»ни саілаб іолиши керак (36,4 миллион киши).

«ЁППАСИГА К¤ЧИШ»

Мана бир неча ґн йилдирки, сайёрамиз шиддатли урбанизация жараёнини бошдан кечирмоіда. Ривожланган мамлакатларнинг аксариятида бґшаб іолган іишлоілар ва аµолиси йил сайин кґпайиб бораётган шаµарлар одатий µол тусини олган, ґз навбатида одамлар руµияти, ижтимоий соµадаги фаолиятида µам шунга яраша ґзгаришлар кґзга ташланмоіда.

Юксак технологиялар асосидаги янги ишлаб чиіариш турлари «ёппасига шаµарга кґчиш» тенденциясини юзага келтирди. Аµолининг іишлоілардан шаµарларга, шаµарлардан мегаполисларга іараб «силжиши» дунёнинг кґплаб мамлакатларида кузатилаётган табиий жараёндир. Давр таіозоси ва µаётий эµтиёж туфайли кенгайиб, ривожланиб бораётган мегаполислар бундан кейин µам мана шу суръатда тараііий этади, ерликларнинг асосий іисми келажакда µам мегаполисларда µаёт кечиради, ушбу реаллик одамларнинг яшаш тарзи, фаолияти, замонавий техникада эришилган ютуілар ва кґплаб бошіа сабаблар билан чамбарчас боІлиі. Аммо, танганинг оріасида бир талай муаммолар ётибдики, яіин орада уларга ечим топилмаса, жамиятда иніирозли µолатлар юзага келиши мумкин.

ФизОрг манбасида ёзилишича, сайёра умумий аµолисининг катта іисми тараііий этган йирик шаµарларда яшайди. Бундай шаµарлардаги µаётга кґникиш, шиддатли суръатлар ва тинимсиз шовіин шароитида ухлаш, овіатланиш ва ишлашга одатланиш юзаки іаралгандагина осон. Бозор иітисодиёти ва тинимсиз раіобат одамлардан доимий µаракатда бґлишни талаб іилади. Бой берилган ваіт жиддий йґіотишларга сабаб бґлиши µам µеч гап эмас. Ваітнинг кґз очиб-юмгунча ґтиб кетиши, кун давомида µеч нарсага улгурмаслик каби µолатларга соат милларининг алоіаси йґі, мазкур вазият одамларнинг шиддатли µаёт тарзига мослаша олмаётгани, жисмоний имкониятлар «давр талаблари»га жавоб бермай іолаётгани билан изоµланади.

ЯШАШ УЧУН КУРАШ

Шаµарлардаги аµоли сонининг ортиб бориши ґз навбатида ишсизлик, турар жой ва транспорт воситалари билан боІлиі муаммоларни вужудга келтириши, содда іилиб айтганда «яшаш учун кураш» муаммосини кун тартбига іґйиши табиий. Худди табиатда бґлгани каби, жамиятда µам омад энг кучлиларга, вазиятларга тез ва осон мослашадиган одамларга кулиб боіиши табиий ва айниіса, мегаполисларда мазкур тенденция долзарб аµамият касб этади. Мегаполис аµолиси бир іарашда мафтункор, бироі аслида мураккаб µаётнинг ёзилмаган іоидаларини чуіур «ґзлаштириши» керак.

Европадаги энг йирик мегаполис — Лондон бґлиб, ушбу гигант чегаралари шимолдан жанубга ва Іарбдан шарііа іараб бир неча километрларга чґзилган. Аµолиси 7 миллион кишидан кґпроі. Ґар йили шаµардаги энг машµур обидалар іаторида Тауэр кґприги, Парламент биноси ва албатта Биг-Бенни кґриш илинжида Лондонга миллионлаб туристлар ташриф буюради. Бироі Лондоннинг ґзида истиіомат іилувчи маµаллий аµоли, хусусан, эмигрантлар бу ердаги µаёти эвазига бирмунча іийинчиликларни бошидан кечираётгани рост. Биринчи муаммо сифатида, шубµасиз йирик іатнов йґлларида µосил бґладиган тирбандликни айтиш мумкин. Ґар іандай мегаполисда бґлгани каби, Лондонда µам шаµар бґйлаб µаракатланиш — катта муаммо, айниіса тиІиз пайтларда. Аммо бу — деярли µамма шаµарларнинг «оІриі нуітаси» саналгани туфайли, унга кґникишдан бошіа чора йґі. Ер устидаги тирбандлик, ер остида эса µар іандай одамнинг µаёти хавф остида іолиши мумкин. Террорчилик µаракатлари Лондондаги кенг таріалган ва даµшатли жиноят турларидан бири µисобланади. Ушбу шаµарда поездларнинг портлаши µолатларига кґп бор дуч келишган.

«МЕГАПОЛИС» СИНДРОМИ

Гигант шаµарлардаги µаёт тарзи экологик мувозанатни бутунлай издан чиіаради, ифлосланган µаво эса фаіат одамлар саломатлиги эмас, бутун инсоният келажаги учун µам жиддий хавф туІдириши маълум. Жон Браунштейн бошчилигидаги Гарвард тиббиёт мактаби шифокорлари АЈШ шаµарларидаги µаво ифлосланиши ва 2-даражали іандли диабет касаллигининг ривожланиш хавфи ґртасидаги боІлиіликни ґрганиб, касаллик ифлосланиш тури эмас, беморнинг яшаш жойи ифлосланиш даражаси юіори бґлган µудуд, автомагистраль ёки ишлаб чиіариш корхонасидан іанчалик узоі масофада жойлашганига боІлиі эканлигини аниілади. Бу µам етмагандек, шаµарликлар µид билиш іобилиятидан деярли маµрум экан. www.medicalnewstoday.com сайтининг хабар беришича, мегаполисда истиіомат іилувчи кишилар µар куни µаво билан бирга жуда кґп миідорда заµарли газларни ичга ютадилар. Мазкур µолат 4 литр ифлосланган водопровод сувини ичиш ёки уч даіиіа газ ёки тутун чиіиб турган іувурдаги µавони симиришга тенг, дея огоµлантиради соµа мутахассислари.  

Мегаполис фуіароси учун іулоіларни тешувчи шовіин µам, ёіимсиз ва зарарли µидлар µам одатий µолга айланади. Мутахассислар томонидан мегаполислардаги µаётга доир яна бир іизиіарли µолат іайд этилган бґлиб, шаµарликлар руµият билан боІлиі муаммоларга іишлоіда яшовчи одамларга іараганда бир неча баробар кґпроі дуч келар экан. Шунингдек, шизофрения касаллигидан азият чекувчиларнинг аксариятини шаµарликлар ташкил этиши аниіланган. Германиянинг Хейдельберг шаµри университетида профессор Майер Линдрберг бошчилигида ґтказилган тадіиіот натижасида мураккаб ва таранг вазиятларда шаµарликларнинг одатдагидан кґра кґпроі асабийлашиши маълум бґлган.

Статистикага кґра, мегаполисда яшайдиган µар бешинчи одам сурункали чарчоі синдромидан азият чекади. Бу Іайриоддий хасталикни баъзан мегаполис синдроми деб µам аташади. 

Эрталаб минг бир азоблар билан уйІониш, ишга мунтазам кечикиб бориш, бир литр іаµвадан кейин µам мудраб олиш учун іулай фурсатни пойлаш — синдромнинг асосий белгилари µисобланади. Кенг омма ушбу ташхис µаіида дастлаб 1988 йилда хабар топган. 1990 йилга келиб, океанортида яшовчи 100 мингта одамда худди шу касаллик белгилари аниіланган. Ушбу синдромнинг юзага келиш сабаблари сифатида носоІлом санитар µамда экологик шароит, мунтазам µиссий ва руµий толиіишлар, босим остида бир турдаги фаолият билан шуІулланиш, нотґІри овіаланиш ва камµаракатлик, µаётда иш ва мансаб поІоналарини забт этишдан бошіа іизиіиш ва маісадларнинг бґлмаслиги кабилар кґрсатилади. Кґп µолларда бу касалликдан аёллар азият чекади. Негаки уларнинг руµияти ташіи омилларга анча таъсирчан. Јолаверса, атом электр станциялари ходимлари, ноіулай экологик шароитда яшовчи одамлар, мунтазам аілий толиіишларни бошдан кечирувчи бизнесменларда µам сурункали чарчоі синдромини орттириб олиш хавфи жуда юіори.

Мутахассислар фикрича, яна 40 йилдан сґнг сайёрамиз аµолисининг тахминан 70% фоизи шаµарларда яшайди. Бу эса ґз навбатида ижтимоий муµит талаблари оіибатида кґплаб µали фанда кашф іилинмаган руµий хасталикларни келтириб чиіариши мумкин.

ОДАМЛАР ОРАСИДАГИ ЁЛҒИЗЛИК

Шаµарлик одам µар іадамда кераксиз ахборот, маълумотлар тґліинига дуч келади. Диііатни ґІирлаш ва мияни µолдан тойдиришда реклама матнлари, транспортдаги мусиіа, афиша ва эълонларнинг µиссаси катта. Булардан ташіари ишхонада µам бир талай ахборот хужум учун пайт пойлаб турган бґлади: µужжатлар, электрон почтадаги хатлар, учрашувлар ва µоказо. Табиийки, иш кунининг охирида миядаги барча маълумотлар чалкашиб, хорІинлик, асабийлик µиссини юзага келтиради.

ўайритабиий µолатлардан бири шундаки, миллионлаб киши истиіомат іиладиган шаµарда одам ґзини ёлІизлик таъіибидан іутіара олмайди. Ґар куни янги чеµраларга дуч келиш, транспорт воситалари ёки кґча-кґйда учрайдиган зерикарли ва тунд іиёфалар таъсирида одам ґз дунёсида ґзини топа олмай іолмаслиги µам µеч гапмас.  Айни шу сабадан, шаµардаги суронли µаётдан чарчаган айрим кишиилар шаµар чеккасидан уй сотиб олиш ва ґша ерда хотиржам яшашни афзал билмоіда.


(no subject)
biglove
nayzangul

Оммавий маданият:

ЭРКИНЛИКМИ, ЧЕКЛОВ?

“Оммавий маданият” ниқоби остидаги сохта ғоялар инсоният ҳаётини издан чиқаришга, уни оиласидан, мақсад ва интилишларидан, ўзлигидан айришига қаратилгани ҳеч ким учун сир эмас. Аммо доим огоҳ бўлмаганлар бу тузоқнинг домига тушиб қолганини кеч англайди. Яқинда Норвегияда содир бўлган даҳшатли қўпрувчилик замирида ҳам “оммавий маданият”нинг бузғунчи ғоялари ётганига шубҳа йўқ.

Ослодаги портлаш ва Утойя оролидаги отишма оқибатида жами 76 нафар киши ҳаётдан кўз юмди, 90га яқин одам жароҳатланди. Олиб борилган терговлар натижасида ушбу кґнгилсиз µодисанинг бошида норвегиялик Андерс Брейвик тургани маълум бґлди. Чуқурроқ мулоҳаза юритсак, Брейвикка тинчлик бермаган чексиз нафратнинг асл сабабларини тушуниш қийин бўлмайди. Чунки террорчининг отаси, 76 ёшли собиі дипломат Йенс Брейвикнинг оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсидан сґнг, масала анча ойдинлашган эди. Буни қарангки, ўғли содир этган даҳшатли жиноят µаіида интернет оріали хабар топган ота ўз жигарбандини кўрмаганига нақ 15 йилдан ошибди! Мана сизга ғарбона ҳаёт фалсафаси. Ўз ҳолига ташлаб қўйилган, ота меҳридан мосуво фарзанд бутун бир миллат, мамлакат бошига кулфат солди, адолатсиз таідир µукми унинг іалбида норозилик, аламзадалик туйІуларини ґт олдиргани, отасининг ґчини бутун инсониятдан олишга ундагани муболаға эмас. Ғарбни ич-ичидан емириб бораётган маънавий таназзулнинг вужудга келиши ҳамда тґлаіонли оила тушунчасининг йґіолишида оммавий маданият тарбиясини олган масъулиятсиз ота-оналарнинг айби етарли. 

МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАР “КУШАНДАСИ”

Телеэкранларимизни эгаллаб олган беъмани реклама роликларию яримяланғоч хонандалар, фаст-фуд ва йиртиқ-ямоқ жинси шимлар ҳали оммавий маданият дегани эмас, булар улкан ва қудратли “машина”нинг кичик эҳтиёт қисмлари, глобал миқёсдаги ҳаракатнинг энг беозор(!) кўринишлари холос. У бизнинг руҳимизда, нутқимиз ва фикрлаш тарзимизда, эгнимиздаги кийимлар ва фарзандларимиз тарбиясида, одамларга бўлган муносабатимизда ўз аксини топмоқда, негаки ўзимиз бунга имкон яратиб беряпмиз. Шу ўринда бизни ҳар қадамда таъқиб этаётган оммавий маданият туфайли нафақат миллий маданиятимиз, балки умуминсоний қадриятлар, меҳр-оқибат, виждон, ор-номус каби юксак ахлоқий тушунчалардан ҳам йироқлашиб бораётганимизни тан олишга тўғри келади. Бугун камдан-кам ҳоллардагина ўзаро маданият, адабиёт ёки илм-фан соҳасидаги сўнгги ютуқлар ҳақида суҳбатлашаётган одамларни учратамиз. Оммавий ахборот воситалари, кинематограф ва рекламалардаги тинимсиз тарІибот оқибатида кишилар «замонавийлик» талвасасига тушиб қолишган. Соҳа мутахассисларининг айтишича, бугунга келиб, жаҳон ахборот майдонининг 90 фоизини эгаллаб олган “оммавий маданият”нинг асосий тарқатувчиси назоратдан деярли ҳоли бўлган тизгинсиз интернет тармоғи ҳисобланади.

Ижтимоий тармоқлар, янгиликлар, сериаллар, ток-шоулар, тинимсиз қўнғироқлар ва эсэмэс хабарлари, компьютер ўйинлари ҳамда интернетдаги чексиз ахборот туфайли сґнгги ґнйиллик ичида оммавий маданиятнинг яна бир ўзига хос тури – экран маданияти вужудга келди. У компьютер ва видеотехника уйІунлиги асосида шаклланган бґлиб, видеотелефонлар, электрон банклар ҳамда Интернет деярли µамма зарурий ахборотни компьютер экранларида кґрсатиш, шахсий “электрон ҳисоблагич”ларни іудратли мулоіот воситасига айлантириш имконини беради. Оіибатда, бевосита мулоіот µамда китоблар мутолааси иккинчи, учинчи ҳатто тўртинчи даражага тушиб іолиши ҳеч гапмас. Негаки монитор ґзгача фикрлаш тарзини юзага келтиради, бу ердаги мулоіот тезкорлик, іисіалик ва µозиржавобликни талаб этади.

ТЕЛЕВИЗОРДАН “ТАРБИЯ” ОЛГАН АВЛОД

Кичик ёшдаги болалар кимдан ўрнак олаётгани, уларнинг идеаллари ким эканлиги билан қизиқиб кўрганмисиз? Таассуфки, бугун бу идеаллар - ота-она эмас, деган фикрга бормоқдамиз. Чунки болалар µаіиіий µаётдан бутунлай фарқ іилувчи, ўзига хос телевизион “ҳаёт” таъсирида улғаймоқда, улар севиб томоша қиладиган фильм ва мультфильм іаµрамонлари, эстрада юлдузлари, кўрсатув бошловчилари на ташқи кўриниши ва на табиати билан ота-оналарни эслатади. Сўзларим исботсиз бўлмаслиги учун бир воқеани келтириб ўтаман:

4-5 ёшлар атрофидаги болакай бувисининг гапига кирмасдан хархаша қилар, бувиси эса “Агар айтганимни қилмасанг, сени ҳув анави милиционерга бериб юбораман”, дея қўрқитарди.

-Мен милиционердан қўрқмайман. Ҳозир “человек-паук”ни(бола фильмни рус тилида томоша қилган кўринади) чақирсам, милиционерни адабини беради. “Человек-паук” ҳеч кимдан қўрқмайди. У сизданам, дадамданам, ойимданам кучли. Бир урса, йиқилиб тушасиз!

Ақлини энди таний бошлаган гўдак зўравонлик билан ҳар қандай муаммони ҳал қилиш мумкин деган фикрда, “бир урса...” гўёки ҳамма нарса ўз ўрнига тушади. Улғайганидан кейин бу фикр уни тарк этишига кафолат борми?!

Фильм қаҳрамонлари сифатида аксарият ҳолларда агрессив, тажовузкор, исталган вақтда душманининг пешонасидан “дарча” очиб қўйишга тайёр образлар танланади. Р.Барт, Э.Бентли, Н.Кондратова сингари ґнлаб таниқли психиатрлар тажрибасидан аён бґлмоідаки, ваµшийлик, зґравонлик ва умуман инсонларга хос иллатларни экранга олиб чиіиш одамни жазавага тушириш ва аламзадаликни іґзІатишга хизмат іилади. Телеэкран орқали намойиш этилаётган қотиллик саҳналари ҳаётдан олинмайди, аксинча ана шу қотилликларни кўриб вояга етаётган болалар кейинчалик фильм воқеаларини реалликка айлантиради. Мазкур факт психологиянинг етакчи мутахассислари томонидан исботланган.

Оммавий маданият “бозор”и харидоргирлигини ошириш учун «болаларга истаган нарсани берамиз» шиори остида асосий эътибор болалар маµсулотларини ишлаб чиіаришга іаратилди. Оқибатда, баъзи давлатлар (хусусан АҚШда) «номаълум авлод» яъни медиатехологиялар билан чамбарчас боІлиі µолда µаёт кечирадиган америкалик болалар авлоди вужудга келди. 1960 йилдан кейин таваллуд топган мазкур авлод адиб Дуг Коупленднинг «Икс авлоди» романи шарафига шундай ном олган. Бефаµмлик, лоіайдлик, очкґзлик ва сержахлликда айбланувчи мазкур авлод вакиллари оддий базмда µам фотоаппарат ва видеокамерадан айрилишни истамайди, бґлаётган µар бир воіеани видеокассетага муµрлашга µаракат іилади. Улар кўпроқ концертни томоша қилишдан эмас, уни тасмага ёзиб олишдан роҳатланадилар. Бу болаларнинг фикрича, ҳаёт фақат экранда акс этсагина мавжуд! Ўрни келганда бир маълумот: сўнгги тергов натижаларидан маълум бўлишича, Норвегиядаги даҳшатли воқеаларга сабабчи Андерс Брейвик ҳам ўзжиноятини совуққонлик билан видеотасвирга тушириб борган экан...

МУСИҚИЙ “ЦУНАМИ” ҲАМЛАСИ

Ҳаіиіатни уйдирма, мураккабликни одмилик, шахсий тушунчаларни оммавийлик билан алмаштириш орқали оммавий маданият жамиятни йґлдан оздиради. Аввалига шунчаки кўнгилхушлик, хордиқ чиқариш учун мурожаат қилинган ушбу “маданият” тури ҳозирда одамларнинг асосий машғулотига айланиб қолди ва энг катта фожеа шунда. Аслида биз “оммавий маданият” дея атаётганимиз оммавий маданият эмас, шу номни ўзига ниқоб қилиб, одамлар хайрихоҳлигини қозонаётган, моддий ва маънавий кўринишга эга бўлган аллақандай ҳаракат, онгдаги ўзгаришлар билан боғлиқ жараёндир. Ғарбда у “поп-маданият” номи билан машҳур. Оммавий маданиятнинг кґнгилхушлик санъати, «чарчоііа іарши» санъат, кич(немисча «пала-партиш» сґзидан олинган) µамда чала маданият каби номлар билан аталиши бежиз эмас.

Биз мусиіа ва кґнгилхушликка фаіат ижобий µодиса сифатида іарашга ґрганиб іолганмиз. Аслида эса мусиқанинг беозор кўринган садолари остида онгимизни заµарловчи Іоялар яширинган бўлиши мумкин. Қачонлардир маънавий хордиі чиіаришнинг энг яхши воситаси ҳисобланган мусиқа ҳозирга келиб психологик іурол вазифасини бажаряпти. У µаіли равишда «мусиіий наркотик» деб юритилади. Яна ўша “технологиялар” (“наушниклар”) туфайли мусиіани исталган жойда ва исталган ҳолатда тинглаш имконияти бор. Кир ювиш, овіатланиш, дарсларни тайёрлаш(!) каби юмушларни мусиіа садолари остида бажаришга одатланиб іолган инсонлар кўпчиликни ташкил қилади.

Оммавий маданиятнинг арзон бозори — Интернетдан исталган маълумот, мусиіа ва ахборотни топиш имконияти мавжуд. Кґплаб сайтлар қўшиқларни сотиш эвазига даромад олишади. Шифокорларнинг огоµлантиришича, 15 минутдан ортиі давом этувчи қўпол ритмли мусиіа тобеликни юзага келтириши мумкин экан.

“Мусиіий наркотик” намуналари истеъмол бозорига чиқарилгани µаіидаги хабар мусаффо осмонда чақнаган чаімоі сингари фавқулодда ва ҳайратланарли эди. Жамият бундай улкан мусиіали «цунами»га тайёр эмасди. Улар ґзини мусиіадан іандай µимоялашни билмас ва бунинг иложи µам йґі эди. Ҳеч бир замонда дунёда бу іадар кўп миідорда мусиіа ишлаб чиіарилмаган, XXI асрни мусиіа саноатининг чўққига етган палласи, деб атасак ҳам муболаға бўлмас. Рок, поп, жаз, реп, ар-энд-би ва µоказо турдаги мусиіалар радио ва телеэфирларда, концерт заллари ва стадионларда(улар 150 минггача томошабинни сиІдириши мумкин) оломонни “ноғораси”га ўйнатиб, уни бошқараётгани, ўзига хос “муте раққослар” маданиятини шакллантираётгани ёлғон эмас, албатта! Қолаверса, қґшиілар орқали онгга ёт маданият, урф-одат ва анъаналарни сингдириш жуда осон. Афсуски, глобал миіёсдаги мусиіий «беъманилашув»нинг олдини олиш очиқ ахборот шароитида мураккаб масаладир.

ЭРКИНЛИК ЧЕГАРАСИ ҚАЕРДА?

Океанорти Телевидение ва оммавий маданиятни тадіиі іилиш маркази раµбари Роберт Томпсоннинг фикрича, Ғарб оммавий маданиятига ғарбликларнинг ґзи µам салбий муносабатда. Улар бу маданиятни µаддан ташіари ахлоісиз, фисі-фужурга тґла, ахмоіона ва зґравонликка ундовчи деб µисоблайди. Шу боис АҚШнинг ўзида µам поп-маданиятга іарши аёвсиз кураш кетмоіда.

Ґарбда поп-маданиятнинг “қучоқ очиб” кутиб олиниши аҳолининг ҳаётий қарашлари ва мингйиллик анъаналаридан келиб чиқади, уларнинг ахлоқий мезонлари шарқникидан фарқ қилиши табиий. Руҳ тарбияси ҳамда ички олам гўзаллиги борасидаги шарқона қарашлар ўз навбатида шарқона демократия – чегаралардан чиқмаган ҳолда эркин бўлиш тамойилини вужудга келтирган. Масалан, бир жинсли никоҳга расман рухсат берилишини Европа эркинлик тантанаси сифатида баҳоласа, Шарқда бу тубанлик, кечириб бўлмас гуноҳ саналади.

Оломон маданияти кеча ё бугун пайдо блгани йўқ, у демократия ҳамда технологик тараққиёт имкониятлари билан уйғунлашиб, ўзининг таъсир кучи ва доирасини кенгайтирмоқда холос.

Бутундунё социологлари уюшмасининг XX асрда инсоният тарихидаги энг катта аудитория шаклланди. Масалан, АҚШда ўша пайтда барча фуіаролар бир хил пайтда деярли бир хил кґрсатувларни кґрарди. Сґнгги 20 йил ичида бу аудитория іисмларга ажрала бошланди. Тасаввур қилинг, она сериал томоша іилаётган пайтда оила бошлиІи дўстлар даврасида футбол кўради, фарзандлардан бири компьютерда жангри фильм томоша іилса, бошіаси телефонда мусиіа эшитади. Кґриб турганингиздек, бир хонадонда истіомат іилувчи одамлар бир ваітнинг ґзида турли машµулотлар билан шуІулланиши ва турли кайфиятда маданиятнинг турли кґринишлари билан банд бґлиши мумкин. Бу ўз навбатида оила аъзолари ўртасида тушунмовчиликни ёки ўз қобиғига ўралиб, бошқалар ҳаётига қўл силташ каби ҳолатларни вужудга келтириши аниқ.

«Знак» журнали бош муµаррири Лукаш Тишнер іуйидагича фикр билдирган: биз шахснинг маданий ґзлигини камситувчи оммавий маданият маµсулотларини истеъмол іилишга маµкум эмасмиз. Агар хоҳласак, телевизорни ґчириб іґйишимиз, интернет тармоІига умуман уланмаслигимиз, сариі матбуотни харид іилмаслигимиз мумкин. Аммо худди шу нарсаларга бґлган эµтиёж бизнинг руµимизга сингдирилган, оммавий маданиятдан бутунлай воз кечиш иложсиз. Биз танлаш µуіуіидан деярли маҳруммиз. Жамиятни замон билан µамнафас бґлиш тенденцияси бошіаради. Биз бошіалардан кам бґлмаслик учун мобил телефондан фойдаланишимиз, телевизорда шоу дастурларини томоша іилишимиз, µамма каби кийинишимиз керак. Бироі оммавий маданият жуда ґзгарувчан ва фавіулодда бир µолатки, унинг ортидан іувганлар боши берк кґчага кириб іолиши турган гап.

Оммавий маданият инсонга худди эркин танлов ҳуқуқини бергандек бґлади, аммо аслида уни танловдан маµрум іилади. Замонамизнинг таниқли маданиятшуносларидан бири Б. Розенберг айтганидек, «Шубµа йґіки, оммавий маданият шахсни эркинликдан маҳрум қилади».  

ҲАЁТ ЎЙИН ЭМАС!

Норвегиядаги бир нечта савдо пештахталаридан ґзида зґравонлик элементларини саіловчи компьютер ґйинлари олиб ташланди, дея хабар беради Lenta.ru манбаси. Террорчи Андерс Брейвикнинг кундалигида ёзилишича, ґз режасини амалга ошириш учун у бир йил давомида шундай ґйинлардан бирини ґйнаб, мерганлик маµоратини оширган экан. Gameranx.com портали хабарларига кўра, террорчиликни келтириб чиқариш хавфи бґлган 51 номдаги ґйинни мамлакат дґконларида сотиш қатъиян ман қилинди. Бу каби хавфли ґйинлар орасида “World of warcraft” “Call of duty 4: Modern Warfare” ґйинлари µам бґлиб, Брейвик уларни ґзининг севимли ґйинлари іаторида іайд этган. Чиндан µам компьютер ґйинларига мукасидан кетиш оіибатида инсон реалликни унутиб, бутун борлиіни компьютер графикаси кґринишида тасаввур эта бошлаши сир эмас.

Ґаётга енгил-елпи іараш, инсонлар µаётини компьютер ґйинларидаги персонажларникига тенг кґриш оіибатида бу каби кґнгилсизликлар іайта-іайта такрорланмайди, деб ким ишонч билан айта олади? Айниқса, гап юзлаб бегуноҳ инсонларнинг умри ҳақида кетаётган бир пайтда. Бефарқлик ва лоқайдлик баъзан жуда аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин, Норвегиядаги хунрезлик бунга яққол мисол. Оммавий маданият аталмиш бало ўзининг навбатдаги қинғир ишини бошламасдан аввал, унга қарши курашиш йўлларини излашимиз, топишимиз, ҳаётга татбиқ қилишимиз керак. Бунинг учун брейвикларнинг “қаҳрамонлик” кўрсатишини кутиш шарт эмас!

Висола ҚАРШИБОЕВА

 

(no subject)
biglove
nayzangul

АХБОРОТ: ЯНГИ МУАММОЛАР

Инсоният ўзининг Ердаги ҳукмронлиги давомида жуда кўп воқеаларнинг гувоҳи бўлди. Бироқ, энг ҳайратланарли ҳодиса биз яшаётган ХХI асрнинг чекига тушган кўринади. Техника тараққиёти одамзотни кутилмаган муаммо – чексиз ахборот қаршисида ожиз қолдирди. Ахборот хуружлари, ҳадсиз маълумотлар оқими келажакда қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида эса ҳозирча фақат тахмин қилиш мумкин.

Чексиз ахборот – чексиз хасталиклар

Авваллари одамлар битта газетани ойлаб ўқиган ва ундаги ахборот “дунёдан бохабар бўлиш” учун етарли ҳисобланган. Бугун, рақамли технологиялар даврида бу – кулгули ҳол. Зеро, замонавий инсон ҳаёти телефон, компьютер, ТВ, радио ва нусха кўчириш аппаратлари сингари техник воситалар асосига қурилган. Ҳар куни ОАВ, рекламалар, маҳсулот ўрамларидаги кўрсатмалар(инструкция), мусиқа товушлари, телефондаги суҳбатлар, касбий фаолиятга доир материаллар кўринишидаги минглаб янги ахборотни қабул қилишга тўғри келади. Энг ёмони, мазкур керакли-кераксиз ахборотлар беиз “оқиб” кетаётгани йўқ. Одамлар руҳиятида янги “хасталик” – “ахборотдан толиқиш” синдроми кузатилмоқда. У миянинг доимий зўриқиши, шахснинг узоқ вақт турли масалалар ҳақида бош қотириши, катта миқдордаги ўзаро боғлиқ бўлмаган маълумотлар(масалан рақамлар ва маҳсулот номлари)ни хотирада сақлаш, визуал ахборотларни кузатиб бориш, янги ахборотни тезкорлик билан қабул қилиш сингари ҳолатлар оқибатида юзага келади. Тўғри, инсон миясининг имкониятлари чексиз. Компьютердан фарқли равишда, вируслар унга хавф туғдирмайди. Аммо, дунёда компьютер вирусларидан ҳам хавфлироқ нарсалар бор!

“Ахборотдан толиқиш”нинг дастлабки белгиси – уйқусизлик. Инсон кун давомида шу даражада кўп маълумотни қабул қиладики, мия уни қайта ишлаш учун ҳатто кечаси ҳам “тер тўкиш”га мажбур бўлади. Бу ҳам етмагандек, иштаҳа йўқолади. Айрим одамларда асабийлик, жаҳлдорлик кузатилади. Ҳаддан ташқари кўп ахборот идрок ва хотирани заифлаштиради, баъзан ҳатто оддий маълумотларни тушуниш ҳам қийинчилик туғдиради.

Агар бу “огоҳлантириш”лар эътиборсиз қолдирилса, қўлларнинг ўз-ўзидан қалтираши, юз терисининг тортишиши, юрак уришининг тезлашиши, ошқозондаги оғриқлар безовта қилиши мумкин.

Бизга нима?

Ким ахборотга эга бўлса, дунёга ҳам ўша эгалик қилади. Уинстон Черчилл қўллаган мазкур ибора бугунги кун шиорига айланди. Чиндан ҳам, ўз вақтида ва етарли миқдорда тарқатилган ахборот ҳаётни тубдан ўзгартириб юборишга қодир. Яхши маънода ҳам, ёмон маънода ҳам. Лекин, ҳозирги ахборот оқими уни тушуниш, таҳлил қилиш ва қайта ишла учун имкон қолдирмаяпти. Бир янгиликни идрок этиб улгурмасдан, бошқасини эшитамиз, кейин эса улардан-да янгироқ, улардан-да қизиқарлироқ ахборотлар “ёмғир”и остида қоламиз. Натижада, миямизда қайта ишланмаган, ҳеч кимга кераксиз, шахсий ҳаётимизда қўлланилмайдиган, янги ва керакли ахборотларни қабул қилишга халал берувчи “ахборот уюми” ҳосил бўлади. Қайсидир  машҳур эстрада “юлдуз”и фарзандли бўлибди, дунёнинг қайсидир чеккасидаги пул топиб, ақл топмаган миллионер итига фалон миқдорда мерос қолдирибди, фазода янги учар жисм учиб юрибди... Хўш, бизга бундан нима фойда?

- Институтга ўқишга кирган йилим мен учун ҳамма нарса қизиқарли ва аҳамиятли кўринарди, - дейди Камола Исмоилова, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети талабаси. - Табиийки, мен тенгдошларим орасида ажралиб туришни, ҳар қандай соҳа юзасидан етарлича маълумотга эга бўлишни истардим. “Интернет” ва “Гугл”(Google қидирув хизмати назарда тутиляпти - муаллиф) менинг энг яқин дўстларимга айланди. Жуда кўп китоблар, янги ахборот манбалари, ОАВ материаллари билан ҳаётимнинг айнан ўша палласида танишдим. Дастлаб, ахборотларни катта иштиёқ билан қабул қилар, олинган ҳар бир янги ахборотни хотирамда сақлаб қолишга уринардим. Лекин, кунларнинг бирида миямдаги ахборотлар бетартиб “сузиб” юрганини, уларни бирма-бир таҳлил қилиб, ортиқча маълумотлардан “қутулиш” зарурлигини англадим. Чунки, хотирамда ахборотлар кўпайиб кетиб, уларнинг қай бири муҳим-у, қай бири иккинчи даражали эканини ажратолмай қолгандим. Бир неча ҳафта давомида ахборот майдонидан “узилдим”. Китоб ўқиш, кино кўриш, матбуот ва интернет нашрларини ўқиш каби севимли машғулотларимдан ўзимни бироз муддат “тийиб” юрдим. Бу муддат олинган ахборотларни тартибга солиш учун етарли бўлди. Ҳозир мен ахборотларни саралаш ва керакли маълумотларнигина ёдда сақлаб қолишга ўргандим.

Тугма, 5 дақиқа вақт ва куннинг энг дозарб воқеалари

Калифорния университети тиббиёт ходимларининг Сан-Диегодаги тадқиқотлари натижасига кўра, замонавий рақамли технологияларнинг ишлаб чиқариш кучи инсон миясининг ахборотни қабул қилиш имкониятларидан ҳам илгарилаб кетган. Биргина клавиатура тугмасини босиш орқали биз Ер сайёрасида кун давомида содир бўлган воқеалардан хабардор бўлишимиз мумкин. Бахтсиз ҳодисалар, табиий офат оқибатлари, янги эпидемиялар ҳақидаги ўнга яқин ахборот 3-5 дақиқа ичида онгимиздан жой олади. Оқибатда, биз кимларнингдир бошига тушган дарду ҳасратлар, кулфатларни ҳиссиётларсиз, бир нафасда ўқиб ёки эшитиб кетишга одатланамиз. Ахборотнинг кўплиги воқеа-ҳодисаларни юзаки, тез ва чала идрок этишга сабаб бўлади. Фақат ҳиссиётларгина эмас, интеллектуал салоҳият ҳам “ўтмас”лашади (dreambeauty.ru).

Колумбиялик олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2006 йилда бутун дунё ОАВ, нашриётлар ва реклама саноати 161 эксабайт(1 ЭБ=260 байт) ахборот ишлаб чиқарган. Бу инсоният тарихи давомида ёзилган барча китоблардан уч миллион баробар кўп! 2010 йилда мазкур кўрсаткичнинг 988 ЭБга етиш эҳтимоли бор, дея хабар беради psyfactor.org сайти.

Интернет ва ТВ – биринчи

1970 йилдаёқ, коммуникацион тизимлар бўйича мутахассис, америкалик Сол Корнберг қуйидагича башорат қилганди:

- Тез орада мутолаа ахборот олишнинг асосий воситаси сифатида ўз аҳамиятини йўқотади. Ўқиш ва ёзиш санъатига қолоқлик белгиси деб қарай бошлашади.

Чиндан ҳам, бугун асосий ахборот олиш воситаси китоб эмас. Бу борада, Интернет ва ТВ биринчиликни қўлдан бой бермайдиган кўринади. Рақобат омма эътиборини жалб қилишнинг турли йўлларини излашга ундаяпти. Бунинг оқибатида, кўнгилочар йўналишдаги енгил-елпи дастурлар(қайд этиш керакки, бу ҳам ахборот) ОАВ саҳифалари ва экранларини, шу билан бирга омма онгини ҳам эгаллаб бормоқда. Бундай ахборотлар онгни заҳарлашга хизмат қилиши, қадриятлар ва тарихий илдизларга болта уриши ҳам ҳеч гапмас. Зеро, қаердаки, айш-ишрат, лоқайдлик ва ғафлат ҳукмрон бўлса, ўша ерда таназзул, нодонлик, худбинлик юзага келади.

Хомо компьютерос???

Чексиз ахборот оқими айниқса, ёши катта одамлар ҳаётида сезиларли мураккабликларни юзага келтираётгани – ҳақиқат. “Пул сарфланмаслиги учун” қўл телефонидаги хабарларни ўқимайдиган, “сотка”си бўлатуриб, рақамларни ёзиш учун алоҳида ёндафтарча олиб юрадиган кишиларнинг аҳволини тушуниш қийинмас. Ҳарф териш машинкасининг “шақ-шақ”ига  кўникиб улгурмаган одамлар, компьютер “сичқонча”сини ўрганаман дегунча, “сичқонча”сиз ишлайдиган компьютерлар кашф этиляпти. Америкалик океанограф Артур Стамп бу борада қуйидагича фикр билдирган: “Яқин ўн йил ичида бирорта янги хабар узатилмасагина биз қолган ахборотларни ўзлаштиришга улгурамиз”.

Технологиялар тараққиёти туфайли, инсоният тарихида илк маротаба кичик авлод ўз тажрибасини катта авлод билан баҳам кўряпти, - дейди япониялик Миятаке Хисаёши, Киото ахборот агентлиги мухбири. Дарҳақиқат, ёшлар янгиликларга анча тез мослашади. Айнан шу “мослашувчанлик” туфайли аксарият болалар техниканинг ашаддий “мухлис”ига айланиб қоляпти. Телефон ва компьютер уларнинг еттинчи сезги аъзоси, гўё. Ким билади, ахборот ва техника тараққиёти туфайли одамлар ҳам “компьютерлашиб” бораётгандир балки...

 

“Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё…”

- Замонавий шаҳарлик фуқаро ахборотни, асосан, ОАВдан - мутахассислар томонидан сунъий равишда “қолип”га солинган ҳолда олади. У ТВ томоша қилади, янгиликларни эшитади, сценарийларида маълум бир мақсадлар кўзланган фильм ва спектаклларни кўради, мусиқа тинглайди. Бундан ташқари, ҳар куни кимнингдир кучли таҳриридан ўтган мингдан ортиқ сўзни кўздан кечиради. Ишлов берилган, такрорий жумлалардан ҳоли матнда максимал даражадаги ахборот узатилади ва у аудиторияга кучли таъсир кўрсатади, - деб ёзади америкалик олим Элвин Тоффлер ўзининг “Келажак олдидаги ҳавотир” асарида.

Бугунги кун огоҳликни, воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлишни талаб этмоқда. Бироқ, ҳамма нарсанинг ўзига яраша ўлчови, меъёри бўлгани каби, ахборотни ҳам фақат керакли миқдорда, бизга зарар эмас, фойда келтирадиган даражада олганимиз маъқул. АҚШнинг Рокфеллер институти психологи Жорж Миллер таъкидлаганидек, “…биз қабул қилиш, қайта ишлаш ва ёдда сақлашга қодир бўлган ахборотнинг муайян чегаралари ҳамда миқдори мавжуд”.

Уяли алоқа воситаси, интернет-блоглар ҳамда ижтимоий тармоқлар ҳар бир шахс учун тез фурсатлар ичида ахборот олиш, тарқатиш, ўз фикрларини эркин ифодалаш имконини яратди. Айни пайтда одамлар нима билан машғул экани, қандай рангдаги кийимлар унга кўпроқ ёқиши сингари ахборотларни ҳам интернет орқали бемалол омма эътиборига ҳавола этиши мумкин. Ўзининг қимматли вақтини мана шундай “дил изҳор”ларини ўқишга сарфлайдиганлар ҳам бор. Хотирасини қўшиқ матнлари, SMS-хабарлар, телефон рақамлари билан “банд” қиладиганлар ҳам... Ахборот турли мақсадларга хизмат қилиши мумкин. Ҳаммаси ундан ким ва қандай фойдаланишига боғлиқ.


 

 

 


 


ЗАМОНА ЎҚИМАЙДИГАНЛАРНИКИМИ?
biglove
nayzangul


Қачонлардир китоб бойлик, юксак мартаба рамзи ҳисобланган. Зарҳал муқовали асарлар зодагонларнинг нақшинкор жавонларига безак бериб турган. Миллионлаб эски ва янги китоблар қуршовида яшаётган, деярли ҳар қандай асарнинг электрон нусхасини топиш имкониятига эга бугунги кун кишиси бу гапга муболаға деб қараши табиий. Зеро, китоб мутолааси одамлар ҳаёти, турмуш тарзида вужудга келиши мумкин бўлган эҳтиёжларнинг энг сўнггисига айланиб қоляпти.

Китоб ҳуснбузарлардан халос этадими?

«Кино ва телевидение, шунингдек ОАВнинг бошқа турлари тараққиёти кўп нарсани ўзгартириб юборди. Саёҳатларни ҳисобга олмаганда, тил ўрганишнинг ягона воситаси яқин кунларгача ҳам дарсликлар эди. Ўозир эса болалар тил ўрганиш учун СD-дискларидан фойдаланишни, ўша тилда фильмлар кўришни афзал биляпти. Георгафия соҳасида ҳам худди шунақа вазият. Болаликда мен ўзим билмаган мамалакатлар ҳақида Жюл Верн асарларидан билиб олардим. Фарзандларим эса телевидение ва кино шарофати билан ҳали «стол остида пиёда юрган» пайтларининг ўзидаёқ улар ҳақида мендан кўпроқ маълумотга эга бўлди. Фильмлар орқали бемалол Қадимги Рим тарихини ўрганиб чиқиш мумкин. Бунинг учун, ёлғон «сўзламайдиган» фильмларни танлай олиш керак, холос, — деб ёзади италиялик файласуф Умберто Эко ўзининг «Интернетдан Гуттеберггача: матн ва гиперматн» асарида. — Янги авлод болалари компьютер туфайли юқори даражадаги тезликда ўқишни ўрганди ва ўсмирларнинг ўқиш тезлиги университет профессорларникига қараганда анча каттароқ. Шахсий компьютерда дастурлаштириш учун тинэйжерлар(ўсмирлар) ҳеч бўлмаганда ўқишни билиши, мантиқий амаллардан хабардор бўлиши ва юқори тезликда сўз ва рақамларни тера олиши зарур. Шу маънода, компьютер одамларни Гуттенберг галактикасига қайтаришга хизмат қилади. Тунларни интернет-чатларда ўтказувчиларнинг ҳам, асосий қуроли — сўздир. Агар телеэкран — тимсоллар ёрдамида акс этган дунё даричаси бўлса, компьютер дисплейи оламни сўзлар орқали тасвирловчи ва ўзига хос саҳифаларга эга идеал китобдир».

Бироқ, китоб — фақатгина ахборот манбаи эмас. У инсоннинг бошқа бир инсонга айтмоқчи бўлган дил изҳори, ўқувчини ўйлашга, фикрлашга, бир зум тўхтаб, мулоҳаза юритишга ундовчи ёрқин Қоялар жамланмасидан иборат. 

Маънавият ва Моддият ўртасидаги шиддатли курашда, иккинчисининг қўли баланд кела бошладими, жамиятда парокандалик, бефарқлик ва худбинлик каби иллатлар илдиз ота бошлайди. Ташқи гўзалликни ички гўзалликдан устунроқ қўйиш тамойилига амал қилар экан, инсонлар учун маънавий оламни бойитиш, руҳиятни поклашдан кўра, муюлишдаги сартарошхонага кириб чиққан афзалроқ туюлади. Уларга «Китоб ўқинг, 5 кило ташлайсиз», ёки «юзингиздаги ҳуснбузарлардан халос бўласиз», деб кўринг-чи, китоб дўконларида бирорта китоб қолармикан? 

Босма китоблар даври тугадими?

Китобларнинг арзонроқ хомашёдан тайёрланиши ўз навбатида нархларнинг пасайишига ва китобларнинг кенг миқёсда оммавийлашишига сабаб бўлди. ХХ асрда юмшоқ муқовали китоблар чоп этила бошлангач, адабиёт кенг жамоатчиликнинг ҳамма қатламлари учун «қўл узатса етгудек» масофада яқинлашди. Хўш, Гуттенберг асос солган босма китоблар даври бугун қандай жараёнларни бошидан кечиряпти? Аниқки, унинг гуллаб-яшнаган пайтлари аллақачон ортда қолди...

Йўқ, одамлар китоб ўқимаяпти, деган фикр бутунлай нотўри. Китоб дўконлари ҳали ҳам гавжум.

Ҳар куни йўқ деганда, 20-30та харидор кириб, қайсидир адабиётни суриштиради. Жуда бўлмаганда, муқовалардаги расмларни томоша қилади. Катта ёшдаги одамлар тарихий, илмий, бадиий китоблар билан қизиқса, талаба-ўқувчиларнинг дарслик ва энциклопедияларга эҳтиёжи кўпроқ, назаримда, — деди «Шарқ зиёкори» китоб дўкони сотувчиси Любов Гражданкина.

Бу гаплардан бирор хулосага келиш қийинроқ. Чунки, китоб сотиб олиш билан уни ўқиш ўртасида салмоқли фарқ бор. Астойдил китоб ўқишни истаган одам уни жуда бўлмаганда ксеро-нусха шаклида ўқиши мумкин. Демак, китобларнинг қимматлиги уларни ўқимаслик учун баҳона бўлолмайди.

Яхши китобни қандай топса бўлади?

ЎзДЖТУ халқаро журналистика талабалари орасида ўтказилган сўровнома натижалари бугунги ёшларнинг қандай адабиётларга қизиқаётгани, уларнинг маънавий олами ҳақидаги тасаввурларни бироз ойдинлаштирди.

«Ўткан кунлар» — илк ўзбек романи. Ажабмаски, мутолаага бўлган муносабатимиз кўп жиҳатдан мана шу асарни ўқиган ёки ўқимаганлигимиз билан белгиланса. Аксарият сўровномаларнинг «Ўткан кунлар» романини ўқиганмисиз?», деган бандида «Ҳа» жавоби доира ичига олинган. Ёшларнинг катта қисми детектив ва саргузашт жанрлардаги китобларни севиб мутолаа қилишини билдирган. Китоб ўқимасликнинг сабаби сифатида 80 фоиз талаба вақт етишмаслигини белгилаган.

Сўровномадан маълум бўлдики, айни пайтда ёшлар орасида америкалик ёзувчи Дэн Брауннинг «Да Винчи сири», Тоҳир Маликнинг «Иблис девори», Чингиз Айтматов ва Лев Толстой қаламига мансуб турли асарлар «энг кўп ўқилаётган китоблар» сифатида тан олинган.

— Шахсий кутубхонамдаги китоблар сони юзтага етиб қолди, — дейди талаба П. Суюнова. — Китобларни кўпинча бобомнинг тавсияси билан харид қиламан. Баъзан дугоналаримнинг қўлида бирор қизиқарли китобни кўриб қолсам ҳам, ўша китобни бир-икки кунга сўраб олиб, ўқиб чиқишга ҳаракат қиламан. Албатта, «синовдан ўтган» китобларни ўқишни маъқул кўраман, чунки, қайсидир китобни харид қилиб, уни ўқисангу, ҳеч қандай янгилик олмасанг — бундан ёмони йўқ.

130 миллионта хазина

2008 йилда Гиннес рекордлари китоби мутахассислари дунёдаги энг оммабоп китоблар рўйхатини тузиб чиқди(www.sostav.ru). «Энг машҳур ўнталик» орасида «Гиннеснинг рекордлар китоби», «Америка имло луҚати»(Ной Вебстер), Бенжамин Спокнинг «Болани парваришлаш йўллари» ва Дэн Браун қаламига мансуб «Да Винчи сири» каби асарлар ҳам жой олди.

Ўозирги кунда фантастик сюжет асосига қурилган асарларга эҳтиёж кучли. Бу, қайсидир маънода одамлар руҳиятидаги ўзгаришлардан далолат. Мисол учун, "Гарри Поттер ва шаҳзода"(Джоан Роулинг) асарининг 9 миллион нусхаси китоб сотувга чиққан дастлабки 24 соат ичида «қўлма-қўл» бўлиб кетган.

Дунёдаги энг кўп ўқиладиган китоблардан яна бири Антуан де Сент-Экзюпери қаламига мансуб "Кичкина шаҳзода" романтик эртагидир. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг сайёрадаги умумий адади 80 миллиондан ошади, турли нашрлари сони эса 500га яқин. Таъкидлаш керакки, мазкур китоб 180 тилга таржима қилинган.

Испанияда «энг кўп тиражда сотиладиган китоб» мақоми Нобель мукофоти соҳиби Габриэл Гарсия Маркеснинг "Ёлғизликда 100 йил" асарига тегишли. У жами 30 млн нусхада чоп этилган. Маълумот сифатида яна шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда бутун дунёда 130 миллиондан ортиқ номдаги китоб бор(wikipedia.org). 

Китоб — сеҳрли тилсим. Очиб, ўқиб кўрмас экансиз, унинг ичида нималар яширин эканини ҳеч қачон била олмайсиз. Китобни очиш учун эса фақат хоҳиш ва ана шу китобнинг ўзи керак бўлади.


 

 

?

Log in

No account? Create an account